Халқимиз жуда ажойиб-да. Сайёр қабулларда ҳам, расмийлар билан оддий халқнинг муаммоларини бартараф этиш мақсад қилинган учрашувларда ҳам, аксарият ҳолларда, ўзи учун сўрамайди. Доим жамоаси, маҳалласи ёки умумманфаат учун сўрайди.

Эксклав ҳудуд – Риштон тумани “Чўнғара” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган тадбирда ҳам шундай бўлди. Ўтган 2023 йилнинг декабрь ойлари бошида Адлия вазири ўринбосари Х.Мелиев Фарғона вилоятида адлия бўлимлари фаолияти билан танишди. Ходимларнинг шароитлари ўрганилиб, тизимли камчиликлар бартараф этилди. Жараёнларда энг олис ҳудудларда ижтимоий объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳам ўрганилди. Ўз ечимини кутиб турган масалалар, муаммолар ўртага ташланди. 

Чўнғара қишлоғи Фарғона вилоятининг эксклав ҳудуди. Қирғизистон Республикаси Боткен вилояти орқали 20 километр йўл босиб ўтилади. Чўнғаранинг тўрт тарафи қўшни Қирғизистон сарҳадлари билан туташиб кетган. 261 гектар майдонга эга “Чўнғара” маҳалла фуқаролари йиғинида бир ярим мингга яқин қирғиз ва ўзбек миллатига мансуб Ўзбекистон фуқаролари истиқомат қилади.  

Қишлоқдаги 58-мактабгача таълим ташкилоти ўрганилганда айрим масалалар кўндаланг турганлиги очиқланди. Муаммо шундаки, бутунлай янги қурилган боғча биносида қурилиш ишлари кўнгилдагидек якунланган, аммо сметада йўқлиги сабабли алоҳида электр тизими тортилмаган. Бино вақтинчалик қишлоқ тармоғига улаб қўйилган.  

– Адлия вазири ўринбосари келиши билан ушбу масалани айтдим, – дейди мактабгача таълим муассасаси директори Хурсаной Луфтуллоева. – Чунки тартиб бўйича боғчада болажонларга овқат тайёрлаш ўтин, кўмирда эмас, балки, уч тармоқда (уч фаза) ишлайдиган электр жиҳозларда тайёрланиши керак. Боғчамиз ҳам мана шундай емак пишириш воситалари билан жиҳозланган. Аммо юқори кучланишли электр тармоғи қаерда дейсиз... Бошқа идораларга айтганимиздек адлия расмий вакилига ҳам бу муаммони баён қилдик. Аммо эшитди, бўлди, кетди... деб ўйлаган эдик. Мана бир ойдан сўнг муаммомиз бартараф этиляпти. Барака топишсин. Электр тармоқларидан келиб “адлиячилар” нинг саломини етказишди. Ҳозирда столба ўрнатиш, 200 метрга тармоқ тортиш ишлари якунига етмоқда. Адлия вакилларининг бир муаммога беэътибор бўлмаганлиги ва ваъдаларида турганлигидан хурсанд бўлдим. Кутмагандик, тўғриси... 

“Хўш, 200 метр тармоқ тортилган бўлса, нима бўпти шунга” дерсиз... Аммо анклав-эксклав ҳудудга бошқа давлат чегараси бўйлаб бир ғишт олиб ўтиш ҳам катта иш. Ҳужжатлар тайёрлаш, ресурс топиш, молиялаштириш, столбаларни чегарадан олиб ўтиш... хуллас майдалашсак саноғи кўп... Аммо бир ҳақиқат аёнки, умидвор бўлган ва ишонган халқнинг ишончини қозониб дуо олиш учун катта масъулиятни ҳис қилишнинг ўзи кифоя.  

М. СУЛАЙМОНОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Улар бизни ва муаммоларимизни унутишмади