AҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси собиқ президент Дональд Трампни давлат раҳбари сифатидаги фаолияти давомида хорижий ҳукуматлардан 7,8 миллион доллардан ортиқ маблағ олганликда айблади.

Бу ҳақда демократлар Вакиллар палатасининг Назорат ва жавобгарлик қўмитаси ҳисоботида айтилади, деб хабар беради “CBS News”. 

Ҳисобот муаллифларининг қайд этишича, маблағлар турли мамлакатлар томонидан қўллаб-қувватланадиган ташкилотлардан келган.

Ушбу тўловлар AҚШ Конституциясининг мукофотлар тўғрисидаги бандини бузгани даъво қилинади. 

Қўшма Штатлар асосий қонунининг ушбу қоидаси чет эл ҳукуматидан совға, фойда, лавозим ёки унвон олишни тақиқлайди. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трамп хорижий ҳукуматлардан қарийб 8 миллион доллар олганликда айбланган