Венесуэла ўтган йилнинг октябрида дунёда инфляция энг юқори бўлган мамлакатлар рейтингида етакчига айланди. Мамлакатда нарх-наволар 317 фоизга ўсган.

Миллий валютанинг қадрсизланиши бўйича Венесуэла билан йиллик инфляция кўрсаткичи 215 фоиз бўлган Ливан ва 143 фоизлик кўрсаткичга эришган Аргентина рақобат қила олади холос. Антирекордчилар рўйхатининг бешлигидан 61,4 фоиз Туркия ва 54,6 фоиз билан Сьерра-Леоне жой олган.

Ўтган йилда юқори инфляция кўрсаткичлари Европа мамлакатларида ҳам қайд этилди. Бу борада биринчи ўрин Венгрияга (9,9%) бериладиган бўлди. Ундан кейин Сербия (8,5%) ва Руминия (8,1%) жой олган. Миллий валютанинг қадрсизланиши энг паст мамлакатлар қаторидан эса Бельгия (0,4%) ва Дания (0,1%) жой олди. 

Бу борада Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам аҳвол унчалик яхши эмас. Масалан, Ливан, Туркия ва йиллик инфляция кўрсаткичи 39,2 фоизни кўрсатган Эрон антирекордчилар рўйхатининг бошидан жой эгаллаган. Бир неча йилдан буён фуқаролар уруши гирдобида қолган Ливияда инфляция кўрсаткичи энг паст бўлгани қайд этилди. 

Осиё мамлакатлри орасида ўтган йилнинг худди шу даврида нарх-наво айниқса, Покистонда (26,9 фоиз) юқори бўлди, дейилади ҳисоботда. Кейинги ўринларни Лаос (25,8 фоиз) ва Қозоғистон (10,8 фоиз) эгаллаган. Қитъанинг нархлар барқарорлиги энг юқори бўлган давлати эса Бруней султонлиги (0,1%) бўлди.

Умуман олганда, дунё мамлакатларининг ярмида октябрь ойида нархлар ўсиш сураъати 4,8 фоиздан юқори бўлган. Улар орасида 6,7 фоизлик кўрсаткич билан Россия ҳам бор, дейди “РИА Новости” агентлиги таҳлилчилари. Шунингдек, антирейтингда юқори ўринларни Кения (6,9 фоиз) ва Польша (6,6 фоиз) ҳам эгаллагани айтилади.

Дунёнинг 97 мамлакатида октябрь ойида инфляция секинлашган, бу борада Гаитида миллий валюта қадри бир йўла 9 фоизга мустаҳкамланган. Шунингдек, нарх тушиши Суринамда 8 фоизни, Руандада эса 5,5 фоизни ташкил этган.

Мазкур тадқиқот БМТга аъзо бўлган 193 та мамлакат миллий статистика хизмати томонидан тақдим этилган маълумотларга асослангани айтилмоқда.

Яқинда Ўзбекистон статистика агентлиги 2023 йил якунлари бўйича 8,77% лик инфляция қайд этилганини маълум қилди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, бу янги даврда қайд этилган энг паст инфляция кўрсаткичи ҳисобланади.

Ноябрь ойида Ўзбекистон Марказий банки ушбу ой учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилган эди. Унга кўра, аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси 12,7 фоизни ташкил этган. Ҳудудлар кесимида инфляциянинг энг юқори даражаси Тошкент шаҳри — 15 фоиз ва Сирдарё вилоятида — 13,5 фоиз, энг паст даражаси Навоий вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида — 10,7 фоиз сезилган. 

Интернет материаллари асосида С.Раҳимов тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инфляция юқорилиги бўйича дунёда қайси мамлакат етакчи?