Инсоннинг киндик қони тўкилган тупроғи – жонажон Ватани, азиз жони билан туташ масканидир. Ундан барчамиз бемисл ва қудратли куч оламиз. Шу боис она ва Ватанни бир-биридан айро тасаввур қилиб бўлмайди.

Маънавий етук инсон ўз юртини севади, унинг тараққиёти учун меҳнат қилади. Олдига эзгу мақсадлар қўйиб, янги куч, янги ғайрат билан олға интилади. Бу интилиш замирида ватанпарварлик, юртга садоқат, халқ корига камарбасталик мужассам бўлса, нур устига аъло нурдир. Аслида, жамият ривожи, умумбашарий эзгу ғоялар учун саъй-ҳаракат шахс маънавий камолотидан дарак беради.    

Шу маънода ўтган йил 22 декабрь куни Президентимиз томонидан ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат Кенгашининг кенгайтирилган йиғилиши катта аҳамиятга эга бўлди. Айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистонда маънавият, маърифат соҳасида янги босқичга, янги даврга қадам қўйилди. Бу Кенгаш йиғилишининг тарихий аҳамияти ҳам шундаки, унда мамлакатимиз маънавий ҳаёти учун кечиктириб бўлмас муҳим вазифалар белгилаб берилди.  

Аввало, таъкидлаш керакки, давлат раҳбарининг “Маънавият бошқа соҳалардан олдинда юриши, янги кучга, янги ҳаракатга айланиши керак”, деган сўзлари ўзини шу юртнинг фарзанди, деб билган ҳар бир зиёлининг шиори, фаолият дастурига айланмоғи керак. Буни бугунги мураккаб даврнинг ўзи кўрсатиб турибди. Зеро, маънавият, миллий анъана ва қадриятларсиз, маънавий-миллий руҳсиз ҳеч бир мамлакат ўзи кўзлаган натижага эриша олмайди.

Ростини айтиш керак, баъзида “маънавият ўзи керакми ё йўқми” деган саволлар ҳам эшитилиб  қолади. Президентимиз йиғилишда таъкидлаганидек, ўзимизга бир савол бериб кўрайлик: Биз бугунги кескин шароитда ғоявий-мафкуравий соҳада рақобатга тайёрмизми? Ёш авлодимиз тарбияси мураккаб замон талабларига жавоб бераяптими?

Мана, бугун маънавий-маърифий соҳада масала қандай ўткир ва кўндаланг бўлиб турибди. Булар оддий саволлар эмас. Одамни жиддий ўйлантирадиган, ташвишга соладиган саволлар. Агар биз бу ёруғ дунёда “ўзбек”, “ўзбекистонлик”, “Ўзбекистон” деган номлар билан яшаб қолишни истайдиган бўлсак, бу саволларга бугун жавоб топишимиз ва уларни ҳал этиш бўйича амалий ҳаракатларни айнан бугун бошлашимиз шарт. Эртага кеч бўлади.

Бинобарин, инсон агар Ватанини севса, унинг виждони уйғоқдир. Ёхуд виждонли, маънавий дунёси юксак кишигина Ватаннинг нелигини ҳис қилади, она юртини бутун борлиғи билан сева олади. севганда ҳам, бор бўйича, айтиш жоиз бўлса, камчилиги-ю ютуғи, муаммоси-ю афзалликлари билан бирга севади, жонини фидо қилишга рози бўлади. Зеро, Ҳазрат Навоий бежиз “булбулга тикондек ошён бўлмас”лигини уқтирмаган. Ватан ишқи, юртпарварлик чегара, сифат танламаслигини эътироф этган Қаҳрамон шоиримиз Абдулла Орипов айтганидек, “фақат бойликлари учун севган фарзанд кечирилмас”.

Атоқли ёзувчи Тоҳир Малик фикрича, “Ватан   бир   боғдир,   Ватаннинг содиқ фарзандлари бу боғни ўз юрак қонлари ила суғормаклари даркордир... Ватан боғини юрак қони ила суғормаклик мажозий маънода айтилган. Ўзини Ватан фарзанди деб ҳисобловчи одам бутун тану жони билан бу боғни яшнатиш учун хизмат қилиши керак”.

Таъкидлаш жоизки, бугунги кунда дунёда юз бераётган оммавий маданият, экстремизм, мафкуравий хуружлар, глобаллашув жараёнлари даврида маънавият соҳасида амалга оширилаётган ишларни янги босқичга олиб чиқиш ҳамда маънавият ва маърифат масаласига давлат сиёсати даражасида жиддий эътибор қаратишни тақозо этмоқда. Инчунин, маънавият, маънавий етуклик замирида ватанпарварлик ётади, жамиятнинг маънавий савиясини юксалтиришдан кўзланган мақсад-муддао ҳам фуқаролар онгу шуурида юртпарварлик, халқпарварлик ҳиссини такомилига етказишдир.

Президентимиз таъкидлаганидек, “Биз маънавият ва маърифат ишини ватанпарварлик иши, виждон иши, деб биламиз. Виждони, маънавияти бор инсон Ватанни албатта яхши кўради. Виждон, маънавият дегани – халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир”.  Юртимизнинг ҳар бир қаричи жонимиз билан туташ, барчамиз учун азиз ва муқаддасдир. Биз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларимиздан ҳеч қачон чекинмаймиз! Бунда бизга маънавият энг қудратли куч бўла олади. Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак Ватанмиз!

Маъсуджон Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Виждон, маънавият халққа, Ватанга чин юракдан хизмат қилиш деганидир