Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари tехнологик парки (IT-Park) резидентлари томонидан амалга оширилиши рухсат этилган фаолият турлари рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.  

Эндиликда IT-Park резидентлари мультимедиа ва дизайн (веб-дизайн, график дизайн, компьютер ўйинлари дизайни, вектор графика, 3D-графика, визуализация, моушн-дизайн) бўйича хизматлар кўрсатиш, мультипликацион маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ахборот технологиялари соҳасида лойиҳаларни венчур молиялаштириш билан шуғулланиш ва акселерация дастурларини амалга ошириш, шунингдек, киберспорт йўналишида хизматлар кўрсатиш ҳуқуқига эга.   

Янги фаолият турларига мувофиқ, IT-Park резиденти мақомини олиш учун юридик шахслар бир қатор мезонларга мос келиши даркор. Хусусан, венчур молиялаштириш учун  IT-Park ёки унинг филиаллари ҳудудида рўйхатдан ўтган ҳамда юридик манзилда жойлашган бўлишингиз лозим. Киберспорт йўналишида хизматлар кўрсатиш учун эса IT-Park томонидан тасдиқланган рўйхатга кўра, халқаро сертификатга эга бўлиш керак. 

Янги фаолият турлари ахборот технологиялари соҳасида хизматлар ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, маҳаллий стартапларни молиялаштиришга имкон бериши кутилмоқда.  

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT-Park резидентларининг фаолият турлари рўйхати кенгаймоқда 