2024 йил 1 апрелдан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари мажбурий ижроси доирасида мол-мулкни шартнома-воситачилик асосларида сотиш фақатгина мол-мулкни қабул қилишдан уни сотишгача бўлган жараёнларни масофавий мониторинг қилиш электрон тизимини жорий қилган савдо ташкилотлари томонидан амалга оширилади.

Бу давлатимиз раҳбарининг куни кеча эълон қилинган “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонида белгиланди. 

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 мартгача ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида реализация қилиш тартиби ишлаб чиқилади. 

Мажбурий ижро бюроси марказий аппаратининг Ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси таркибида Мониторинг маркази ташкил этилади. 

Марказий аппаратда Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш бўлими, Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида Активларнинг ҳисобини юритиш ва бошқариш шўбаси ташкил этилади. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МИБ тузилмасида Мониторинг маркази ташкил этилади