Бугунги кунда республикамизда 30 дан зиёд тижорат банклари фаолият юритмоқда. Аҳоли фаровонлигини ошириш, тегишли тартибда хизмат кўрсатиш ва умуман, мамлакатимизда иқтисодий барқарорликни таъминлашда молиявий институтларнинг ўрни муҳим.
Мамлакатимиздаги энг йирик банклардан бири “Ўзмиллийбанк” АЖ давлатимиз раҳбари раҳнамолигида юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли иқтисодий ислоҳотларда самарали иштирок этиб, катта инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни молиялаштирмоқда.
2023 йилда банк активларини ва мамлакатимиз иқтисодиётидаги иштирокини ошириш, мустаҳкам ресурс базасини шакллантириш ва ундан оқилона фойдаланиш, шунингдек, банк таваккалчиликларини самарали бошқариш сиёсатини амалга ошириш ишларини давом эттирди.
2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, банк активлари 18 триллион сўмдан ошди, кредит портфели 95,3 триллион сўмни ташкил этди, умумий капитали 17,7 триллион сўмга етди.
Банкнинг корпоратив сегментида 1500 дан ортиқ, кичик ва ўрта бизнес сегментида 80 мингдан ортиқ мижозлар мавжуд бўлиб, уларнинг айланмаси 266 триллион сўм ва 32 триллион сўмни ташкил этади.
Амалга оширилган йирик лойиҳалар доирасида шуни қайд этиш керакки, мамлакатимиз иқтисодиёти учун стратегик муҳим аҳамиятга эга бўлган инвестициявий лойиҳаларни молиялаштириш ҳамиша банкнинг устувор мақсади бўлган. Мустақилликнинг илк кунлариданоқ “Ўзмиллийбанк” АЖ миллий иқтисодиётимизни ислоҳ қилиш, қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳит яратиш жараёнида ҳукуматнинг ишончли таянчи бўлган ва шундай бўлиб қолади.
Банк бугунги кунда мамлакатимиздаги энг йирик инвестициявий банк ҳисобланади. NBU бренди хорижда ҳам яхши танилган.
Банк бутун фаолияти давомида инвестициявий дастурларни амалга ошириш ва кўплаб йирик ва стратегик муҳим инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаштиришда фаол иштирок этиб келмоқда. Уларнинг аксарияти ёқилғи-энергетика комплекси, тўқимачилик саноати, транспорт ва алоқа, коммунал хўжалик каби йўналишларда амалга оширилди.
Тўртта газ турбинали ускунани харид қилиш бўйича умумий миқдори 72 миллион еврога тенг лойиҳа молиялаштирилди. Ушбу лойиҳа Бухоро шаҳридаги 3-сонли қозонхона негизида ва Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги иссиқлик электр станцияси ҳудудида электр энергия ишлаб чиқаришнинг замонавий технологияларини жорий қилиш ҳисобига энергетика тармоғининг мавжуд қувватини оширишга ёрдам берди. Лойиҳанинг долзарблиги Президентимиз томонидан илгари сурилган илғор жаҳон тажрибаси ва замонавий инновацион технологияларни жорий қилиш орқали узлуксиз электр энергия билан таъминлаш концепцияси билан боғлиқ.
Банк Тошкент шаҳридаги паст қувватли электр тармоқларини янгилашга қаратилган лойиҳани ҳам молиялаштирди. Қайд этиш жоизки, ушбу лойиҳа пойтахтимизни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс тадбирлар доирасида амалга оширилиб, истеъмолчиларнинг энергия ресурсларига бўлган талабини қондиришга қаратилган ҳамда пойтахтимизда электр тармоқларнинг ўтказувчанлик қобилиятини оширишга хизмат қилади. Лойиҳа доирасида трансформатор пунктлари, иссиқлик таъминоти тизимлари, жумладан пойтахтимиздаги қозонхоналар ҳам модернизация қилинди. Бунинг самарасида, иссиқлик энергиясини узлуксиз етказиб берилмоқда ҳамда подстанцияларда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тизими йўлга қўйилди.
Президентимизнинг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-59-сон “Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, шунингдек, республикамизнинг Париж битими бўйича миқдорий мажбуриятларини амалга ошириш мақсадида банк томонидан «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ҳаракатланиш таркибини янгилаш лойиҳасини молиялаштириш учун 205 миллион доллар кредит маблағлари ажратилди. Бу Тошкент шаҳар жамоат транспорти ва йўл инфратузилмасини ривожлантиришга кучли туртки берди.
Давлатимиз раҳбарининг топшириғини бажариш доирасида амалга оширилган лойиҳа йўловчиларга хизмат кўрсатишни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқди ҳамда 1000 та «Yutong» ва «King Long» русумли замонавий автобусларнинг олиб келиниши ҳисобига жамоат транспортидан фойдаланувчилар учун қулай шароитлар яратиш имконини берди. Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши самарасида автобус қатнови кўпайди, бугунги кунда 1700 та автобус 167 та йўналиш бўйича аҳолига хизмат кўрсатмоқда. Бу ўтган йилги кўрсатгичдан 70 фоиз кўп. Йўловчи ташиш ҳам икки баравар кўпайди, кунига ўртача 900 минг йўловчи ташилади, умуман олганда ўтган йил давомида 240 миллион йўловчи ташилган. Айни дамда қўшимча иш ўринлари яратилган.
2023 йилда банкнинг кредит маблағлари ҳисобига кўплаб йирик инвестиция объектлари ишга туширилди. Жумладан:
- “Ўзбекистонда CKD усулида «ADM Jizzakh» автомобиль йиғишни ташкил этиш” - 56,0 миллион АҚШ доллари;
- “Ўзбекистон темир йўллари» АЖ юк ташиш вагонлари паркини янгилаш” – 105,0 миллион АҚШ доллари;
Вилоятларнинг иқтисодий ва ижтимоий салоҳияти, аҳоли эҳтиёжларидан келиб чиқиб, банк ижтимоий аҳамиятга молик лойиҳаларда, хизмат кўрсатишни ривожлантиришда фаол иштирок этмоқда. Соғлиқни сақлаш, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш, туризм ва меҳмонхона хизматлари, таълим, транспорт, қурилиш ва турли объектларни реконструкция қилиш, IT-коммуникациялар, умумий овқатланиш соҳалари шулар жумласидан.
2023 йилда хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш мақсадида Ўзмиллийбанк” АЖ томонидан 10,4 триллион сўмлик кредит ажратилди.
Айни дамда молиялаштирилаётган лойиҳаларнинг асосий йўналишлари транспорт хизматлари – 5,4 триллион сўм, маиший хизмат кўрсатиш ва савдо – 3,4 триллион сўмни ташкил этади.
Шу билан бирга, жорий йилда Тошкент шаҳрида 9 мингта савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари фойдаланишга топширилди, 450 мингта янги иш ўринлари яратилди.
- тиббий хизмат кўрсатувчи «Madi medical» – 1,2 миллиард сўм.
- меҳмонхона хизматларини кўрсатувчи «Тosh Travel Product» МЧЖ – 23,0 миллиард сўм.
- “Favorit Education” нодавлат таълим муассасаси – 7 миллиард сўм.
- “Xonzadoxon Savdo” болалар мактабгача таълим муассасаси – 1 миллиард сўм.
Ёшлар билан ишлаш, уларни бизнесга жалб қилиш банкнинг муҳим йўналишларидан биридир.
Президентимизнинг 2021 йил 13 июлдаги ПФ-6260-сон фармонига мувофиқ, янги ғояларга асосланган «Start-up» ва ёшларнинг бизнес-лойиҳалари молиялаштирилди.
2023 йилда 21 мингга яқин ёшларга 320 миллиард сўмдан ортиқ кредит маблағи, хусусан тадбиркорликни ривожлантиришга 120,7 миллиард сўмлик имтиёзли кредит ажратилди. Шу билан бирга, ёшларнинг уй-жой билан боғлиқ масалаларини ҳал этиш мақсадида 20,6 миллиард сўм ипотека кредити ва 178,6 миллиард сўм таълим кредити ажратилди.
«ROBOCODE» МЧЖ ёш мутахассисларни тайёрлаш учун IT ўқув маркази – 600 миллион сўм.
Стоматология хизматлари кўрсатувчи «MAHMUD EVRO DENT» МЧЖ – 1,0 миллиард сўм.
Спорт маркази хизматларига ихтисослашган «KHIVA RED TIGERS» ХК - 600 миллион сўм.
Яна бир йўналиш - чакана бизнес сегменти ва жисмоний шахслар билан ишлаш.
“Ўзмиллийбанк” АЖ чакана бизнесни ривожлантиришда молиявий хизматлар бозорида етакчи ўринни эгаллайди. Бугунги кунда банк аҳолига 11 турдаги жозибадор омонатларни таклиф этмоқда. Натижада банкдаги аҳоли маблағлари ҳажми йил давомида 1,5 триллион сўмга етди ва 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра 9,5 триллион сўмни ташкил этди.
Бозор талабини ўрганиш жараёнида аҳолининг эҳтиёжларини қондириш мақсадида қуйидаги турдаги кредитлар - истеъмол кредити, автокредитлар, микрокредитлар, овердрафтлар ва таълим кредитлари таклиф этилмоқда.
Аҳоли зич жойлашган ҳудудларда банк хизматларидан фойдаланиш мақсадида мини-банклар ташкил этилиб, уларда барча турдаги чакана кредитлари берилмоқда. Жисмоний шахслар кредит қарздорлик ҳолати, мунтазам тўловлар жадвалини кузатиш, асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловларни банкка бормасдан, «Milliy» иловаси орқали онлайн режимда тўлаш имконига эга. Шунингдек, банкнинг мобиль иловаси орқали онлайн микроқарзлар олиш дастури ҳам ишга туширилди.
2023 йилда Solfy тўлов картаси деб номланган лойиҳа ишга туширилди. Ушбу карта кенг ҳамкорлар тармоғида 12 ойгача фоизсиз тўловлардан фойдаланиш имконини беради, шу билан бирга, ҳар бир харид учун тўлов тенг ойлик тўловларга бўлинади. Ҳамкорлар томонидан мобиль илова ишлаб чиқилди. Унинг ёрдамида прескоринг амалга оширилади ва картага буюртма бериш, бўлиб тўлаш дастурига уланган барча ҳамкорлар билан танишиш имконияти мавжуд. Бугунги кунда 3300 компания Solfy дастурининг ҳамкорлари ҳисобланади. Media Park, Texnomart, Makro, LG, Baraka Market шулар жумласидан. Биз ўз мижозларимиз ва ҳамкорларимиз учун қўшимча имкониятларни яратиш ҳамда товар ва хизматларни кенгайтириш мақсадида лойиҳамизни янада кенгайтириш ниятидамиз.
Кўплаб скоринг ва онлайн имкониятларнинг жорий қилиниши ҳисобига жисмоний шахсларга кредит бериш жараёни соддалаштирилди ва бугунги кунда ҳужжатларни анча тез расмийлаштириш мумкин. Бунинг самарасида 2023 йил бошидан буён 122 минг нафар жисмоний шахсларга чакана кредитлар берилди. Бу кўрсаткич олдинги йилга нисбатан 68 мингтага кўпдир. Пул кўринишида бу 3 триллион 548 миллиард сўм бўлиб, бу кўрсаткич 2022 йилга нисбатан 1 триллион 987 миллиард сўм кўп.
Замонавий тенденциялардан келиб чиқиб, банк фаолиятини рақамлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 2023 йилда рақамлаштириш доирасида қуйидаги лойиҳалар амалга оширилди:
CRM тизими. Ҳозирги кунда у фойдаланишга топшириш учун синовдан ўтказилмоқда.
Кирувчи қўнғироқларни қабул қилиш учун амалга оширилган алоқа-маркази;
мижозларни кредитлар бўйича зарур тўловлар ҳақида олдиндан огоҳлантириш ва уларга қўнғироқ қилишга қаратилган soft collection тизими;
ташкилот тузилмасини самарали бошқариш, ходимларни ўқитиш ва уларни синовдан ўтказиш самарадорлигини баҳолашга қаратилган SAP HCM ва SF тизими.
Банк ҳақли равишда Ўзбекистон банк секторининг етакчиси ва халқаро молия бозорининг фаол иштирокчиси ҳисобланади.
Бизда хорижий ва халқаро капитал бозорларининг маблағларини жалб қилиш орқали йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун барча зарур ресурслар мавжуд.
Банкнинг лойиҳаларини кўпайтириш, молиялаштиришни кенгайтириш ҳамда давлат лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида 2023 йилда Deutsche Bank, Хитойнинг Эксимбанки, Societe Generale, Хитой тараққиёт давлат банки, Citibank билан битимлар имзоланди ва қарийб 755 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ жалб қилинди.
Ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ва товар айирбошлаш ҳажмининг ошиши туфайли банк мижозлари томонидан Хитой юанидаги лойиҳаларни молиялаштиришга талаб ортиб бормоқда. Шуни ҳисобга олган ҳолда молиялаштириш маблағларини диверсификациялаш мақсадида банк Гонконг фонд биржасида Дим-сам облигациялари[U1] (хитой юанидаги облигациялар)ни чиқаришни режалаштирмоқда.
Шунингдек, 2024 йилнинг биринчи ярмида банк Лондон фонд биржасида ҳам долларли еврооблигацияларни чиқаришни режалаштирган.
Бундан ташқари, банк турли валюталарда янги вакиллик ҳисоб варақаларини очиш орқали ўз ҳамкорларини кенгайтиришни давом эттирмоқда.
Хусусан, 2023 йилда қуйидаги хорижий банклар ва валюталарда ҳисоблар очилган:
Хитойда Shanghai Pudong Development Bank, China Development Bank Shanghai Branch ва Harbin Bank– хитой юанида;
БААда Mashreqbank ва Abu Dhabi Islamic Bank – БАА дирҳамида;
Туркияда Turkiye Is Bankası – турк лирасида;
Қозоғистонда Банк ЦентрКредит – қозоқ тенгеси, АҚШ доллари ва еврода ва бошқа кўплаб банкларда бошқа ҳисоблар очилган.
Бу турли молиявий институтлар билан узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини сақлаб қолиш ҳамда хитой юани, БАА дирҳами, қозоқ тенгеси ва турк лираси каби валюталарда хизматларни тақдим этиш имконини беради.
Бу ва бошқа натижаларнинг барчасига банкни ривожлантириш стратегиясига асосланган тизимли ёндашув асосида эришилди.
Президентимизнинг 2020 йил 12 майдаги ПФ-5992-сон “2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси тўғрисида”ги фармони мамлакатимиз банк тизимини ривожлантириш, хорижий банклар тажрибаси ва халқаро молия майдонидаги замонавий воситаларни жорий қилишни ўз ичига олган трансформация жараёнларини амалга оширишга кучли туртки бўлди.
“Ўзмиллийбанк”ни энг яхши халқаро стандартларга мувофиқ ишлайдиган замонавий банкка айлантириш мақсадида «McKinsey&Company» консалтинг компанияси билан ҳамкорликда 2021-2025 йилларда банкни ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси ишлаб чиқилди. У банк ишининг корпоратив бизнес, чакана, кичик ва ўрта бизнес, тармоқни ривожлантириш, ахборот технологияларини ривожлантириш, менеджмент таваккалчиликлари, HR, мониторинг ва қарз ундириш каби 8 та йўналишини ўз ичига олади. Стратегияни ҳаётга татбиқ этиш доирасида 32 та ташаббус ва 77 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган. Белгиланган барча вазифаларни ҳал этиш мақсадида банкда Трансформация офиси ташкил этилди. У тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда стратегияни мониторинг қилади, мувофиқлаштиради ва амалга оширади.
Корпоратив, чакана, кичик ва ўрта бизнес албатта, банкни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ҳисобланади. Шу боис, банкнинг корпоратив мижозларига юксак даражада хизмат кўрсатиш мақсадида мижозлар билан ишлаш менежерлари иш олиб боради. Шунингдек, кичик ва ўрта бизнес йўналиши бўйича янги хизматлар ишга туширилди. Айни дамда банк томонидан кўрсатилаётган хизматлар тезлиги ва сифатини ошириш ишлари ҳам амалга оширилмоқда.
Стратегияни ҳаётга самарали татбиқ этиш мақсадида банк томонидан Европа, Россия Федерацияси ва Қозоғистондан халқаро экспертлар жалб қилинди.
Банк етакчи халқаро амалиётларни жорий қилиш стратегиясини амалга ошириш доирасида McKinsey компанияси ва халқаро экспертлар билан фаол ҳамкорлик қилмоқда. Рақобат муҳитида банк секторидаги етакчи мавқени мустаҳкамлаш мақсадида банкда ўз фаолиятига Lean технологиялар, Six Sigma ва Kaizen услубларини жорий қилган алоҳида жамоалар шакллантирилди.
Банкни ривожлантириш стратегиясини амалга оширишда иштирок этувчи экспертларнинг фикрлари:
“Миллий банк бизнинг узоқ муддатли ҳамкоримиз ва шерикчилик муносабатлари ўрнатилган мижозимиздир. Биз компаниямизга билдирилган ишончни юксак қадрлаймиз, шу боис барча вазифалар ва йўналишларда энг яхши натижаларга эришишга ҳаракат қиламиз.
Биз Банк томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар салмоқли натижаларга сабаб бўлганининг гувоҳи бўлмоқдамиз ва келажакда Банк катта муваффақиятларга эришишига ишонамиз”.
McKinsey & Company халқаро консалтинг компанияси жамоаси:
“Миллий банк жамоасидаги экспертнинг янгича қарашлари банкни муваффақиятли ўзгартириш йўлидаги катта ютуқдир. Ўзбекистоннинг етакчи банки сафига қўшилар эканман, жамоанинг янги аъзоси сифатида ходимлар билан ишлаш стратегиясини самарали амалга ошириш учун жиддий ўзгаришлар кераклигига аминман. Банк бизнеси соҳаси доим ўзгариб туради ва менинг эксперт сифатидаги қарашларим банк жамоаси тажрибасини янада ошириши керак.
Ҳамкорликдаги ишлар ва банкнинг инновацион ёндашувлари ходимларни ривожлантириш учун қулай муҳит яратади, деб ўйлайман. Бу эса, стратегик мақсадларга эришиш ва банкнинг Ўзбекистондаги етакчилигини мустаҳкамлашга таъсир кўрсатади”.
Корельская О.В. – Ходимларни ривожлантириш ва бошқариш бўйича бошқарувчи директор.
“Минтақадаги 25 йиллик фаолиятим давомида Ўзбекистон банк бозорини, унинг улкан салоҳияти ўргандим. Мен 2022 йилда бошқа давлат банкидан Миллий банкка ўтдим ва банкда трансформация жараёнини бошқаришга кўмаклашдим.
Чакана савдо, кичик ва ўрта бизнес секторида кўплаб имкониятлар мавжуд. Менга банк ва молия академиясида маърузалар ўқиш орқали ўз тажрибам билан бўлишиш имконияти тақдим этилганидан миннатдорман”.
Лоусон С.М. – Банк Кузатув кенгашининг мустақил аъзоси.
Миллий банк - 2024 йил учун олий мақсадлар ва вазифалар.
Шундай қилиб, 2024 йилда банк томонидан қуйидаги кўрсаткичларга эришиш режалаштирилган: қарийб 22,5 триллион сўм миқдорида кредит, 19,7 триллион сўм банкнинг умумий капитали ва 28,3 триллион сўм депозитлар бўйича қолдиқлар ажратиш. Бундан қуйидаги натижалар кутилмоқда: активлар рентабеллигини 2,2 фоиз, капитал рентабеллигини 12,0 фоиз ва операцион харажатларнинг даромадларга нисбатини 28,0 фоиз даражада сақлаб туриш.
2024 йилда банк иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини фаол кредитлаш сиёсатини давом эттиради.
Шу мақсадда, кредит маблағларининг асосий қисмини иқтисодиётнинг қуйидаги тармоқларига йўналтириш режалаштирилган:
- хизмат кўрсатиш соҳаси ва тадбиркорликни ривожлантиришга 11,5 триллион сўм;
- экспортга йўналтирилган корхоналарни қўллаб-қувватлашга 10,2 триллион сўм;
- саноатни ривожлантиришга 6,6 триллион сўм;
- қишлоқ хўжалигини қўллаб-қувватлашга 1,2 триллион сўм;
- чакана бозор сегментига - 4 триллион сўм ва ипотекага 3 триллион сўм;
- транспорт соҳасини ривожлантириш (вилоят марказларида газда юрадиган ва электробусларни харид қилиш)га 1,8 триллион сўм.
Мамлакатимизнинг етакчи тижорат банки CRM тизимини ишга тушириш орқали ўз фаолиятини босқичма-босқич рақамлаштиришни давом эттиради. Шунингдек, AML тизими ҳам автоматлаштирилади ва таваккалчиликларни бошқариш жараёнларини автоматлаштириш бошланади.
Мижозларнинг тажрибасини ошириш, тақдим этилаётган хизматлар самарадорлиги ва сифатини таъминлаш мақсадида банкда юридик шахслар учун кредит конвейерлари, жисмоний шахслар учун ипотека ва автокредитлар бўйича рақамли маҳсулотлар жорий этилади. Бу ўз навбатида, мижозларга кредит олиш жараёнини осонлаштириш ва тезлаштиришга ёрдам беради. Бунга қўшимча равишда, «Milliy 3.0» мобиль иловасининг янги талқини ва юридик шахслар учун янги мобиль илова ҳам ишлаб чиқилади.
“Ўзмиллийбанк” АЖ матбуот хизмати
Реклама ҳуқуқи асосида