2023 йил қаҳратон қишдаги ноқулай об-ҳаво ва ёздаги ўта иссиқ кунлар сабабли қишлоқ хўжалиги меҳнаткашлари учун синовли йил бўлган бўлишига қарамасдан озиқ-овқат маҳсулотларини кўпайтириш борасида салмоқли натижаларга эришилди.
Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар изчил амалга оширилаётган бугунги кунда аҳолини деҳқончилик маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва бу борадаги таъминотни тубдан яхшилаш муҳим аҳамият касб этади. Қайд этиш лозимки, мамлакатимиз ҳудудларида полизчиликнинг ўзига хос мактаблари яратилган бўлиб, айниқса қовун ва тарвуз етиштириш кенг оммалашган.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ўтган 2023 йилда мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 7,9 % га ошган.
Хусусан,
— Олхўри (қуритилган) – 34 минг тонна
— Узум – 121 минг тонна
— Узум (қуритилган) – 52,2 минг тонна
— Шафтоли – 87,2 минг тонна
— Қовун ва тарвуз – 147,6 минг тонна
— Хурмо – 50,3 минг тонна
— Гилос – 45 минг тонна
— Ўрик – 63 минг тонна
— Помидор – 54,2 минг тонна
— Мош – 148,5 минг тонна
— Пиёз – 263,8 минг тонна
— Тариқ – 15,3 минг тоннадан иборат бўлди.
Шунингдек, йил давомида 700 минг нафарга яқин деҳқоннинг даромади ошди. Картошка, пиёз, сабзи билан ўзини ўзи таъминлайдиган туманлар кўпайди.
Муҳайё Тошқораева, ЎзА