Ижтимоий тармоқларда Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов туманида “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси трансформаторга урилиши оқибатида электр таъминотида узилиш бўлганлиги, аҳоли электр тармоғидан узилиб қолганлиги тўғрисида хабар тарқалган эди.

Биз ушбу ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида Жиззах вилоят Ички ишлар бошқармаси Ахборот хизмати раҳбари, капитан Абулқосим Аҳмедов билан боғландик. 

– Дарҳақиқат, жорий йилнинг 2 январь куни соат 19:50 ларда Шароф Рашидов тумани “Сўғдиёна” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Ражабов кўчасида 1989 йили туғилган фуқаро ўзига тегишли “Ласетти” русумли автомашинани бошқариб кетаётган вақтда йўлнинг кескин бурилиш қисмида бошқарувни йўқотиб, йўлнинг четидаги трансформаторга бориб урилган, – дейди капитан А.Аҳмедов. – Оқибатда, йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, “Ласетти” русумли автомашина ҳамда шу маҳалла аҳолисига хизмат кўрсатувчи трансформаторга техник шикаст етган. Ушбу ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ЙТҲ юзасидан Шароф Рашидов тумани ИИБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. 

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Жиззах ҳудудий филиали хабарига кўра, туман электр таъминоти корхонаси масъуллари ўша вақтнинг ўзида воқеа жойига борган ва Шароф Рашидов тумани “Сўғдиёна” МФЙ ҳудудидаги автотранспорт воситаси урилиши натижасида шикаст етказилган 257-сонли трансформатор захирадагиси билан алмаштирилган. 2024 йилнинг 2 январь куниёқ маҳалла аҳолисига узатиладиган электр таъминоти тикланган. 

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Трансформатор зудлик билан тикланди