Барчага маълум, ҳар бир маҳалланинг ўзига хос катта-ю кичик масала ва муаммолари бор. Бири учун ички йўлларни таъмирлаш ўта зарур бўлса, иккинчисида ичимлик суви олиб келиш энг асосий масала. Бошқа бири ана шу икки муаммонинг ҳам бир йўла ҳал этилишидан манфаатдор. Яна бири газ, бошқаси замонавий жиҳозланган мактабгача таълим муассасининг барпо этилишини истайди.

Аммо, маҳаллаларга ажратилган манзилли маблағларнинг етиб бормаслиги, мавжуд сармояни сарф-харажат қилишда жамоатчилик иштироки таъминланмагани, мазкур жараёнда маҳалла фаолларининг фақат мурожаат қилувчи ёки ариза берувчи сифатида иштирок этиб келгани кўплаб масалалар тўпланиб қолишига сабаб бўлди. Оқибатда аҳолида уларнинг ижобий якунига бўлган ишончсизлик пайдо бўлиши табиий эди. 

Эндиликда бу каби муаммоларга ечим топилди. “Ташаббусли бюджет” жараёнида фуқаролар инфратузилмани яхшилаш, йўллар қуриш, мактабларни таъмирлаш ва бошқа лойиҳаларга овоз бериш ва ўзи яшаётган ҳудуд инфратузилмасини яхшилаш имкониятига эга бўлди. Давлат ва ҳудудий дастурлар энг қуйидан, маҳалла ва қишлоқлар инфратузилмаси, одамлар ҳаёт даражасидан келиб чиқиб шакллантирилмоқда. 

“Ташаббусли бюджет”нинг йўлга қўйилиши билан аҳолининг ташаббуслари ва фаол иштироки ҳал қилувчи роль ўйнамоқда. Раҳбарлар ҳам ҳудуд ривожи билан боғлиқ режа ва мақсадларни аҳолининг фикрларини инобатга олган ҳолда, улар билан бамаслаҳат тузмоқда. Бундай муносабат давлат ҳокимияти органлари ва халқ ўртасидаги ишончни мустаҳкамлаяпти, муаммо ва масалаларга ўз вақтида ечим топишга хизмат қиляпти. 

Буни аниқ мисоллар билан кузатадиган бўлсак, 2023 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол тумани Қашқабулоқ маҳалласи аҳолиси “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида ғолиб бўлиб, қишлоқ шароитини яхшилашга ҳаракат қилди. Қашқабулоқликлар 2023 йилда “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида икки мавсумда ҳам ғалабани қўлга киритган. Маҳалла аҳолисининг саъй-ҳаракатлари билан муаммолар ҳал этилмоқда. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/1Mp15LB3M1s" title="“Tashabbusli byudjet” loyihasi mahallalar obodligiga xizmat qilmoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

–Қашқабулоқ маҳалласида 7 минг 280 нафар фуқаро истиқомат қилади. Ўтган йил Қашқабулоқ қишлоғи “Ташаббусли бюджет”нинг иккита босқичида ғолиб бўлиб, жами 7,5 км ички йўллари асфальтланди. Бугунги кунда қишлоқ ички йўлларининг 90 фоизи асфальтланган. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси ташкил этилгандан бери маҳалламиз иккинчи марта ғолиб бўлиши. Кейинги мавсумда ҳам ғолиб бўлиб, 2,5 км кўчани асфальт қилиш режаси бор.“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси маҳалла ободлигига хизмат қилмоқда, – дейди Қашқабулоқ маҳалласида истиқомат қилувчи Шокир Парманов. 

–Фаровонликка хизмат қиладиган ишлар ҳамжиҳатликда бажарилса, одамларни бир-бирига яқинлаштиради, меҳр-оқибатни мустаҳкамлайди, – дейди Шерали Туронов. – Одамлар аҳил-иноқ, оқибатли бўлган жойда барака бўлади. Барча ишни давлат қилиб бериши керак, деб қараб ўтириш ярамайди. Ҳамма ишни бамаслаҳат, биргаликда амалга оширишга киришгандик қишлоғимиз обод бўлиб қолди. Яхши яшаш учун фақат орзу эмас, ҳаракат, интилиш ҳам керак. 

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, 2023 йил февраль ойида “Ташаббусли бюджет” 1-мавсумига жами 1,7 триллион сўм ажратилган. Бунга қўшимча Президентимизнинг кўрсатмасига биноан овоз беришда қатнашган, лекин ютиб чиқолмаган лойиҳаларга 1,3 триллион сўм берилди. “Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг 2023 йил 2-мавсумидаги лойиҳалар учун 1,02 триллион сўм маблағ ажратилган. 

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси маҳаллалар ободлигига хизмат қилмоқда (+видео)