Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида Адлия вазирлигига юклатилган вазифалар қандай бажарилди?

Бу саволга Адлия вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Севара Ўринбоева жавоб берди:  

– Давлат дастуридаги 69 бандда Адлия вазирлигига тегишли вазифа ва тадбирларни бажариш юклатилди. Шундан 30 банд бўйича вазирлик асосий ижрочи этиб белгиланди. 

Вазирлик асосий ижрочи сифатида белгиланган 21 бандда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва 9 бандда амалий чора-тадбирлар ва ҳуқуқий тарғиботларни амалга ошириш назарда тутилган. 

Вазирлик томонидан қўшимча ижрочи сифатида белгиланган 39 банддаги тадбирлар ижросини таъминлашда тегишли вазирлик ва идораларга амалий ёрдам кўрсатилди. 

Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижроси ўз вақтида бажарилиши таъминланди. 

Адлия вазирлиги ташаббуси билан 179 норматив-ҳуқуқий ҳужжат, жумладан, 51 қонун, 45 Президент ҳужжати, 68 ҳукумат ҳужжати, 15 идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари ишлаб чиқилди. 2 минг 363 қонунчилик ҳужжати лойиҳаси ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, 297 идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат давлат рўйхатидан ўтказилди. 

Вазирликка келиб тушган 142,5 мингта мурожаатнинг 122,9 мингтаси, яъни 86 фоизи қонуний ҳал этилди. 

Қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш бўйича 55 минг 984 тақдимнома киритилди. Натижада 12 минг нафардан зиёд шахс маъмурий, 25 минг 542 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди. Шундан 682 нафар ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. 

Судларга 438 миллиард сўмлик 30 мингдан зиёд даъво (ариза) киритилиб, 395 миллиард сўмлик 29 минг 739 даъво (ариза) қаноатлантирилди. 

Ҳуқуқий тарғибот соҳасида аҳолининг ҳуқуқий онгини ошириш бўйича 440 мингдан ортиқ тарғибот тадбирлари ўтказилди. 

Юридик хизмат кўрсатиш марказлари томонидан хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар сони 21 минг 250 тага етказилди. Улар томонидан 3 миллиондан ортиқ ҳужжатнинг қонуний қабул қилиниши таъминланди. 

Давлат хизматлари соҳасида 29 миллиондан ортиқ давлат хизмати кўрсатилди. 88 минг 482 юридик шахс давлат рўйхатидан ўтказилди (шундан 26 минг 935 таси интернет орқали), 93 минг 819 юридик шахс қайта рўйхатдан ўтказилди. 216 минг 92 якка тартибдаги тадбиркор давлат рўйхатидан ўтказилди. Давлат хизматларини электрон шаклда кўрсатиш 30 фоиздан ошди. 85 та янги давлат хизмати жорий этилди. 

“Лицензия” ахборот тизими орқали 145 минг 296 лицензия электрон шаклда берилди. “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимида рўйхатга олинган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ тўловлар бўйича 50 фоиз миқдорида чегирма қўлланилди. 

ФҲДЁ бўлимлари томонидан 1 миллион 545 минг 687 хизмат кўрсатилди. Жумладан, 968 минг 140 туғилиш қайд этилди. Шундан 501 минг 577 нафари ўғил, 466 минг 563 нафарини қиз болалар ташкил этди. 
191 минг 456 ўлим қайд этилди. 283 минг 788 никоҳ, 29 минг 207 никоҳдан ажралганлик қайд этилди. Бошқа турдаги 53 минг 96 ҳаракат амалга оширилди. 

Интеллектуал мулк соҳасида 11 мингта интеллектуал мулк объекти рўйхатдан ўтказилди. Интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказишга доир 19 минг 967 та талабнома қабул қилинди. Интеллектуал мулк объектларини рўйхатдан ўтказиш ва муҳофаза ҳужжатларини бериш бўйича талабномаларни топшириш ва кўриб чиқишга оид маъмурий регламентлар ишлаб чиқилди. 

Муаллифлик ва турдош ҳуқуқларни бузаётган веб-сайтларнинг ягона реестрини шакллантириш ва юритиш бўйича Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилотининг "WIPO Alert" платформаси ишга туширилди. 

Тадбиркорларга қулайлик яратиш ва уларга интеллектуал мулк объектларидан тўғри ҳамда самарали фойдаланилишига кўмаклашиш мақсадида БИМТнинг "WIPO IP Diagnostics" платформаси ишга туширилди. 

Ҳисобот даврида интеллектуал мулк ҳуқуқларининг бузилиши ҳолатлари бўйича ҳуқуқбузарларга нисбатан 467 тақдимнома ва 168 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома расмийлаштирилди. 

112 миллион 725 минг сўм миқдорида маъмурий жарима суммаси ундирилди. Апелляция кенгаши томонидан саноат мулки объектларига оид 110 иш кўриб чиқилди. Рўйхатдан ўтган патент вакилларининг сони 22 тага кўпайиб, жами 96 тани ташкил қилди. 

Вазирлик томонидан 544 янги ва 257 ННТлар қайта, шунингдек, 13 диний ташкилот давлат рўйхатидан ўтказилди. 41 ННТ фаолияти тугатилди. 

Аҳолига ҳуқуқий хизмат кўрсатиш бўйича эса 5 миллион 352 минг 822 нотариал ҳаракат амалга оширилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия вазирлиги: қонунбузилишини бартараф этиш бўйича қарийб 56 минг тақдимнома киритилди