Қарор ва ижро

Бугунги кунда “Навоийуран” давлат корхонасида ишлаб чиқариш ва бошқарув жараёнларини тўлиқ рақамлаштириш орқали корхонани замонавий ва рақобатбардош компанияга айлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Бунда 2022 йил 14 июлдаги “2022-2030 йилларда “Навоийуран” давлат корхонасида уранни қазиб олиш, қайта ишлаш ҳажмларини ошириш ҳамда уни трансформация қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори дастуриламал вазифасини бажармоқда.  

Айни пайтда корхонада мавжуд тизимлардан олинадиган маълумотлар базасини шакллантириш ва янги тизимга интеграция қилиш чоралари кўрилмоқда. Шунингдек, корхонада  IT йўналишидаги юқори малакали ходимлар ва рақамли трансформация бўйича тажрибага эга хорижий ва маҳаллий компаниялар билан ўрнатилган тартибда ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилмоқда.

Бугун корхона ўзгарувчан бозор талабларига яхшироқ мослашадиган шаффоф ва операцион ўзгаришларни амалга ошириш учун инновацион рақамли технологияларни ўзлаштирмоқда.  

– Корхонанинг SCADA (supervisory control and data acquisition) тизимини такомиллаштириш доирасида “Уран ва ноёб металлар геологияси” илмий ишлаб чиқариш маркази геологик лабораторияси фаолиятининг асосий бизнес жараёнларини рақамлаштириш ишлари бошланди, – дейди Лойиҳа офиси Рақамли трансформацияни жорий этиш бўлими бошлиғи Жавоҳир Ҳафизов. – Бунда намуналарни таҳлил қилиш, бирламчи маълумотларни киритиш, операцияларни ҳисобга олиш, таҳлил қилинаётган намуналар бўйича тартибга солинадиган ва таҳлилий  ҳисоботларни  рақамлаштириш  бўйича  “Лаборатория маълумотларини автоматлашган бошқариш – ЛМАБ” тизимини яратиш учун техник топшириқ ишлаб чиқилди. Дастурий таъминотни ишлаб чиқиш учун электрон танлов ташкил этилиб, танлов натижасига кўра, “IT Works” компанияси ғолиб деб топилди ва у билан шартнома имзоланди. Бугунги кунда электрон тизим тўлиқ ишлаб чиқилди ва ходимларни ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.  

Тизимни жорий қилишда лаборатория фаолияти автоматлаштирилди ҳамда намуналарни QR-код орқали кузатиш имконияти яратилмоқда.  

Ягона интеграциялашган ахборот муҳитини яратиш ва лаборатория тадқиқотларини сифатли ташкил этиш орқали бизнес-жараёнларни такомиллаштириш натижасида корхонанинг лаборатория бошқарув жараёнлари самарадорлиги оширилди.

Ушбу тизимни яратиш жараёнида бир қатор натижаларга эришилади. Жумладан, лабораториялар устидан марказлаштирилган назорат ва ягона бошқарув тизими жорий қилинади, натижаларни олиш муддатларини қисқартириш ва лаборатория таҳлиллари бўйича маълумотларни олиш тезлиги оширилади. Бошқа турдош лабораториялар билан оператив ҳамкорлик қилиш имконияти яратилади, ходимларнинг меҳнат самарадорлиги оширилиб, намуналар билан ишлаш вақти оптималлаштирилади. Намуналар қабул қилинган пайтдан бошлаб лаборатория натижаларини олишгача бўлган вақтни қисқартириш орқали таҳлилларнинг самарадорлиги оширилади. Диспетчерлар, лаборантлар фаолияти тўғрисидаги статистик маълумотларни тўплаш ва таҳлил қилиш, шунингдек, турли ҳисоботларни шакллантириш орқали бўлимлар ишини режалаштириш имконияти яратилади. Намуналарнинг ҳаракатланиш вақти ва йўналишини назорат қилиш орқали ходимларнинг интизоми янада яхшиланади. Шу билан бирга, қарор ижросини таъминлаш мақсадида Кузатув кенгаши йиғилишларини, овоз бериш жараёнларини ҳамда йиғилишни баёнлаштириш жараёнлари автоматлаштирилган e-protoсol веб тизими яратилди.

Мазкур тизим орқали масофадан туриб йиғилишларни видеоконференция алоқа ёрдамида ташкиллаштириш, дастурда йиғилишларда кўриладиган масалалар, улар бўйича ҳужжат ва маълумотларни электрон равишда тақдим этиш, йиғилишда кўриб чиқилган масалалар юзасидан Кузатув кенгаши аъзолари томонидан овоз бериш ишларини электрон амалга ошириш, якунда дастурда йиғилиш баёнини автоматик равишда шакллантириш, йиғилиш баённомасини тасдиқлашни  электрон рақамли имзо орқали амалга ошириш ва баённомани махсус QR-код ёрдамида Кузатув кенгаши раиси томонидан тасдиқлаш имкониятлари яратилди.

Шунингдек, йиғилишгача масалалар юзасидан пайдо бўлган саволларга аниқлик киритиш мақсадида дастурнинг ўзида электрон чат яратилди.

Аҳамиятлиси, дастур орқали ўтказилган йиғилишларнинг видоеёзувини йиғилиш котиби томонидан ёзиб олиш имконияти яратилган.

Рақамли трансформациядан мақсад замонавий рақамли иқтисодиётда самарали фаолият юрита оладиган ва халқаро бозор тамойилларига мослаша оладиган компаниянинг янгиланган барқарор бизнес моделини яратишдан иборат.

Бундан ташқари, қарорда белгиланганидек, корхонанинг молия, харидлар, кадрлар, омборхоналар ва экспортни тўлиқ қамраб оладиган ресурсларни бошқариш (ERP) ахборот  тизими  яратилди ҳамда уран хом ашёсини қазиб олиш, дастлабки ва охирги қайта ишлаш босқичларини бошқариш бўйича (SCADA) рақамлаштирилган тизим такомиллаштирилади.  

Юқоридаги дастурлар юзасидан ҳозир эксплуатация ишлари бошланган бўлиб, ходимларнинг дастурларда ишлаш кўникмаларини шакллантириш мақсадида ўқитиш ишлари олиб борилмоқда.  

А.Бўриев,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Навоийуран” давлат корхонаси рақамлаштирилган замонавий компанияга айланмоқда