ФОТОРЕПОРТАЖ
Сурхондарё вилоятининг шаҳар ва туманларида ҳам байрам шукуҳи ҳукмрон. Майдон ва истироҳат боғларида байрам арчалари безатилган. Жойларда болалар ва катталар учун кўнгилочар тадбирлар, концерт дастурлари ташкил этилмоқда.
Вилоятнинг асосий байрам арчаси ўрнатилган “Санъат саройи” мажмуаси майдони шу кунларда болажонларнинг севимли маскани, воҳа аҳли ва меҳмонларнинг мароқли ҳордиқ жойига айланган.
[gallery-15293]
Манзилга ташриф буюрувчилар кўнгилочар дастурларни томоша қилиб, куй-кўшиқларга жўр бўлмоқда, байрам завқини туймоқда.
<iframe width="866" height="487" src="https://www.youtube.com/embed/fhuJd-jGy5U" title="Surxonda bayram nafasi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА