Жорий йилнинг 28 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов ўртасида телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Суҳбат аввалида Ўзбекистон Президенти ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси бир-бирини яқинлашиб келаётган Янги йил байрами билан дилдан қутлаб, қардош халқларимизга тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилакларини билдирдилар. 

Ўзбекистон раҳбари Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовга ўзининг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини йўллади. Томонлар барча устувор йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорлик сезиларли фаоллашганини катта мамнуният билан қайд этдилар. Қўшма маданий-гуманитар тадбирлар, шу жумладан Маданият кунлари ва ижодий жамоаларнинг сафарлари ўтказилаётгани ҳам эътироф этилди.

Маълумки, икки давлат ўртасида медиа соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари яхши йўлга қўйилган. Яратилган имкониятлар, оммавий ахборот воситалари ходимларини фаол қўллаб-қувватлашга оид ижодий сафарлар биз журналистлар учун етакчи медиа компанияларининг тажрибасини чуқур ўрганишга, тажриба алмашишга ундайди. 

2017 йили Туркманистон телевидение, радиоалоқа ва кинематография давлат қўмитаси мутахассислари Ўзбекистон ҳақида “Билишни хоҳлайсизми?” номли телекўрсатувининг эпизодини ёзиб олиш мақсадида Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлди. Кейин Ўғузхон номидаги “Туркманфильм” уюшмаси Туркман-Ўзбек қўшма тўлиқ метражли бадиий фильмини яратиш бўйича мамлакатингизга сафар қилди.

Шаҳрисабзда бўлиб ўтган  Халқаро мақом санъати фестивалидан турли репортажлар бизнинг телеканалларда, Туркманистон бетарафлигининг 25 йиллигига бағишланган видеолавҳалар эса Ўзбекистон телеканалларида намойиш этиб борилди.

Ашхободнинг 140 йиллиги муносабати билан Тошкентда “Ашхобод” истироҳат боғининг қурилиши, туркман шоири Маҳтумқули ҳайкалининг очилиши, пойтахт кўчаларидан бирига унинг номи берилиши, шунингдек, буюк ўзбек шоири ва давлат арбоби Алишер Навоийга Ашхободда ўрнатилган ҳайкал ва унинг номига аталган кўча, Ашхобод шаҳрида “Тошкент” истироҳат боғи очилиши тантаналари икки давлат ОАВда мунтазам ёритилди. 

Туркманистонда бўлиб ўтган Ўзбекистон кино кунлари, “Ипак йўли гавҳари” XIV Тошкент халқаро кинофестивали доирасидаги тадбирларда туркман фильмлари намойиш этилди.

Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасидаги мустаҳкамланаётган дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатлари, жумладан, оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ҳамкорлик жадал ривожланмоқда.

Келгуси 2024 йилда ҳам медиа соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларимиз янада ривож топади деб ўйлайман. 

Алламурат Арчаев, 

Туркманистон Телевидение, радиоэшиттириш ва кинематография

давлат қўмитасининг Халқаро алоқалар бўлими бошлиғи,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Туркманистон: медиа соҳасидаги ҳамкорлик кўлами кенгаймоқда