Сув нафақат инсонларга, балки барча жонзотларга берилган неъматлардан биридир. Сувни тежаб ишлатиш эса ҳар биримизнинг бурчимиз.

Навоий вилояти аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилиб, бу борада аниқ манзилли ишлар олиб борилмоқда.  

Маълумотларга кўра, 2023 йил аввалида вилоятда истиқомат қилувчи аҳолининг 848,5 минг нафари ёки 76 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, 261,4 минг нафари ёки 24 фоизи муқобил ичимлик суви манбаларидан фойдаланиб келган бўлса, йил охирига келиб тоза ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 84,7 фоизга етказилди.  

– 2023 йилда барча манбалар ҳисобидан ажратилган 265 миллиард сўм маблағ эвазига 1066,7 км ичимлик сув тармоқлари тортилиб, 28 та ичимлик суви иншоотини қуриш ҳамда реконструкция қилиш ишлари амалга оширилди, – дейди “Навоий сув таъминоти” МЧЖ раҳбари  Отабек Зарипов. – Бунинг натижасида 90 минг 296 нафар аҳоли илк бор марказлашган ҳолатда ичимлик суви билан таъминлаб, 36 минг 415 нафар аҳолининг ичимлик суви таъминотини яхшилашга эришилди. Бундан ташқари, вилоятда Халқаро молия институтлари иштирокида 1 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бу Кармана туман марказини тўлиқ марказлашган оқова сув тизими билан қамраб олиш лойиҳаси бўлиб, ушбу лойиҳа Франция тараққиёт агентлиги томонидан ажратилган 27 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағ эвазига олиб борилмоқда. Лойиҳанинг амалга ошириш муддати 5 йил (2022-2027 йиллар)ни ташкил этади.

2023 йилнинг 24 октябрида истеъмолчиларни тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш ҳамда оқова сув хизматларини яхшилаш борасида кўрилаётган изчил чораларни янада жадаллаштириш, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув хизматлари қамровини ошириш, соҳанинг трансформация жараёнини жадаллаштириш ҳамда корхоналарнинг молиявий-иқтисодий аҳволини янада мустаҳкамлаш мақсадида “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинган эди.  

Қарорга мувофиқ, 2024-2026 йилларда вилоятдаги ичимлик суви таъминоти оғир бўлган 31 та маҳалланинг 26 тасида “Ўзсувтаъминот” АЖ масъуллигида давлат мақсадли дастурлари доирасида, 5 тасида эса маҳаллий бюджет маблағлари, шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ичимлик суви таъминотини яхшилаш режалаштирилган.

Нурота тумани Сувлиқ қишлоғи аҳолиси асосан тоғдаги булоқлардан фойдаланган ҳолда сувдан фойдаланиб келарди. Яқинда қишлоқда 2 миллиард 584 миллион сўм маблағ сарфланиб, янги сув иншооти қурилиб, фойдаланишга топширилди. Лойиҳа доирасида 2 та ер ости қудуғи қазилиб, 2 та сув иншооти, 4 та сув сақлаш ҳовузи қурилди ва 6,5 км сув қувурлари тортилди.

– Шу кунга қадар қишлоғимиз аҳолиси Қуруқсойдаги ягона булоқ сувидан истеъмол қиларди, – дейди қишлоқ оқсоқолларидан бири Суннат Қурбонов. – Аммо сўнгги йилларда қорнинг кам ёғиши, қурғоқчилик оқибатида булоқ суви камайиб кетганди. Давлатимизга раҳмат, бу муаммомизни бартараф этиб берди. Сув иншоотининг қуриб битказилиши натижасида қишлоғимизда яшовчи 655 нафар аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди. Аҳоли хонадонларига сув тортилиб, сув ўлчагич мосламалари ўрнатилди.

Яқин йилларгача Хатирчи тумани аҳолисининг бор-йўғи 38,5 фоизигина марказлашган ичимлик суви билан таъминланган эди. Давлатимиз раҳбарининг тизимга қаратаётган алоҳида эътибори боис, 2023 йилда амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида бу кўрсатгич 67 фоизга етказилди.

– Жорий йилда туманимизда 6,3 миллиард сўм маблағ эвазига 61,5 км узунликдаги ичимлик сув қувури тортилди, – дейди “Навоий сув таъминоти” МЧЖ Хатирчи туман бўлими бошлиғи Бахтиёр Раҳимов. – 2022 йил 25 октябрдаги “2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори ижросини таъминлаш мақсадида  127,5 км янги ичимлик суви қувурлари тортилиб, 4 та сув иншоотида реконструкция ишлари амалга оширилди. 2023 йил Инвестиция дастури доирасида эса 114,6 км янги ичимлик суви қувурлари тортилиб, 2 та сув иншооти қурилди. Натижада 20,6 минг нафардан зиёд аҳолини илк бор марказлашган ичимлик суви билан таъминлашга эришилди.  

Айни пайтда туманда марказлашган ичимлик суви билан умуман таъминланмаган  6 та маҳаллада 17,1 миллиард сўм маблағ эвазига 130 км янги ичимлик суви тармоқлари тортиш ҳамда 1 та сув иншоотини қуриш ишлари олиб борилмоқда. Ушбу ишлар якунига етказилгач, яна 16 минг нафардан ортиқ аҳоли тоза ичимлик сувидан баҳраманд бўлишади.

Яқинда туманда аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида хайрли иш амалга оширилди. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати томонидан эълон қилинган “Ҳаёт улаш” акцияси доирасида тумандаги Кўксарой маҳалласи аҳолиси тоза ичимлик суви билан таъминланди.  

– Бугун аҳолимиз жуда хурсанд, – дейди маҳалла раиси Илҳом Мирзаев. – Узоқ йиллардан буён  тоза ичимлик суви муаммосидан азият чекар эдик. Тадбиркор ва фермерларнинг ҳомийлик маблағлари эвазига умумий қиймати 300 миллион сўмни ташкил этган ушбу акция доирасида 100 метр ер ости қудуғи қазилиб, ҳажми 40 тонналик сув минораси ўрнатилди. Натижада 1500 нафар аҳоли сув билан таъминланди.  

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг сўнгги маълумотларига кўра, бугун сайёрамизнинг 2,2 миллиард нафар аҳолиси ичимлик суви таъминотининг танқислиги шароитида яшамоқда. 2025 йилга бориб эса Ер шарининг ярмида одамлар ичимлик суви билан боғлиқ кескин муаммоларга дуч келиши эҳтимоли мавжуд.

Демакки, дунё бўйича сувга бўлган эҳтиёж тобора ортиб бормоқда. Бу эса сувни исроф қилмасдан, удан оқилона фойдаланиш зарурлигини билдиради.  

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш кўрсаткичлари ўсмоқда