Маънавият, маданият инсон ҳаётида, қолаверса, жамият ва давлат ҳаётида энг муҳим ҳал қилувчи масала ҳисобланади. Шу боис жорий йил 22 декабрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида ушбу йўналишдаги долзарб масалаларни ўртага ташладилар, олдимизда турган устувор вазифаларни белгилаб бердилар.

Айни масалалар ҳақида Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва санъат масалалари қўмитаси аъзоси, Зулфия номидаги давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон давлат консерваторияси профессори, таниқли бастакор Ойдин Абдуллаева билан суҳбатлашдик.

— Айни давр барчамиздан ҳар қачонгиданда ўта ҳушёрликни талаб этади. Яъни, турли кўринишдаги таҳдидлар, маънавий тажовузлар бўлаётган бир пайтда бу каби ҳолатларга ҳар бир фуқаро ўзининг шахсий позициясини билдириши, маънавий юксаклик билан жавоб қайратиши керак бўлади. Шу ўринда жамиятнинг энг муҳим қатлами бўлган маънавият, маданият, санъат соҳаси намояндаларидан ҳам катта жасорат ва меҳнат талаб қилинади, тўғрими? Умуман, бугунги таҳликали даврда ушбу соҳа вакилларининг ўрни қандай бўлиши керак?

— Дарҳақиқат, маданият ва санъат аҳли ўзбек халқининг маданий, мусиқий мероси, адабиёти билан боғлиқ бўлиб келган. Маданиятимиз, адабиётимиз, санъатимиз эса энг юксак даражадаги маънавиятли, тарбияли образларни ўзида жамлаган асарлардан иборат. Ҳар бирида инсон тарбиясига кучли таъсир кўрсатувчи, инсон ўзи учун хулоса қила оладиган образлар бор. 

Ҳозирда бутун дунёда турли зиддиятли, таҳдидли вазиятлар юзага келиб турган бир пайтда маданият ва санъат намояндалари эзгу ишга сафарбар этилгани муҳим. Айниқса, ёшларимизга ижобий таъсир кўрсатиш борасида соҳа вакилларининг ўрни катта. 

Бу борада кўпинча жадидларни доим мисол сифатида гапирамиз. Жадидлар ўзининг маънавий, илмий жасорати, янгиликка интилиши, миллатимизнинг ўзлигини юзага чиқариш учун жасорат кўрсатишди. Шу жиҳатлари билан хотирамизда яшайди. Уларнинг ғояларини давом эттириш, меросини ўрганиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарз, ҳам бурч ҳисобланади. Буни ёшларга тушунтириш, умуман ҳар бир инсон ўзи маънавий намуна кўрсатиш, жасорат кўрсатиш билан майдонга чиқиши лозим. 

Давлатимиз раҳбари учрашувда айни шу масалаларга эътибор қаратиб, ёшларимизнинг тарбияси муҳимлигини таъкидлади. Шунингдек, Ўзбекистон, аввало, дунёвий давлат экани, дунёга очиқ эканига урғу берди. Ўзбекистон маданият, санъат, илм-фан, спорт соҳасида тараққиётга эришиб, юксак натижаларни кўрсатган. Дунёвий давлат эканмиз, дунё билан ҳамқадам бўлган ҳолда ўзимизнинг миллийлигимизни ҳам йўқотиб қўймаслигимиз керак: фикрларимиз, ёзган асарларимиз, қилган ишларимизда ўзига хослигимизни, миллийлигимизни сақлаб қолишимиз керак. 

— Давлатимиз раҳбари ўз нутқида мусиқа ва рақс санъати масалаларини илмий ўрганиш, соҳада илмий кадрларни кўпайтириш масаласига тўхталиб ўтди. Шу мақсадда илмий тадқиқотлар учун грантлар жорий қилиш ташаббусини илгари сурди. Айнан мусиқашунос олима сифатида соҳада илмий кадрларни етиштириш, мусиқа илмини ўрганишнинг аҳамияти ҳақида фикрингиз қандай? Умуман, бу йўналишдаги ишларни қандай баҳолайсиз?

— Тарихга назар ташласак, Форобий, Ибн Сино, Жомий, Алишер Навоий каби алломаларимиз ўзининг илм-фан йўналишидаги фаолияти билан бирга, албатта, мусиқа илми билан ҳам шуғулланишган. Мусиқа санъатига оид илмий рисолалар устида ҳам ишлашган. Мусиқа аслида энг мураккаб бўлган фанлардан бири. Мусиқа ҳаттоки тасвирий санъат ва рақс санъати етказиб бера олмайдиган инсоний ҳиссиётларни етказиб беради. Шунинг учун мусиқа соҳасини қанча тадқиқ қилса, шунча оз. 

Бугунги кунда ҳам мусиқа санъатимиз ривожланиб бормоқда. Санъат йўналишлари ҳар бирининг ўз тарихи бор. Уларнинг ҳаммасини дунёга кўрсатиш ва кейинги истиқболи бўйича илмий ишланмаларни қилиш жуда катта аҳамиятга эга.

Санъат ва маданият йўналишидаги ҳар бир олий таълим муассасасида мусиқашунослик, рақсшунослик, санъатшунослик, театршунослик каби таълим йўналишлари бор. У ерда юқори малакали кадрлар дарс беради. Ёшларни ҳам илмий йўналишга қизиқтириш муҳим масала. Бу борада давлатимиз раҳбари ташаббуси билан санъатга тегишли бўлган илмий тадқиқотлар учун алоҳида грантлар ажратиладиган бўлди. Шу пайтгача кўпроқ инновацион йўналишларда, илм-фан соҳасида грантлар ажратилар эди. Энди санъат соҳасида ҳам грантлар ажратилгани катта аҳамиятга эга. Охирги 30-40 йиллар ичида илмий нуқтаи назардан янгиликлар яратилгани йўқ. Тўғри, ҳозирда докторлик диссертациялари қилишяпти. Аммо бугун оламшумул даражада дунёни ўзига қарата оладиган янгиликлар керак. Зеро, Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда илмий янгиликлар, илмий ишланмалар жуда долзарб.

— Дарҳақиқат, мусиқа инсон камолотида, маънавиятида муҳим ўрин тутади. Шундай экан, миллий мусиқа санъатимизни янада бойитиш, зўр истеъдодларни юзага чиқариш учун нималар қилишимиз керак? Қўшиқчиликни бизнесга айлантириш ёки моддий манфаатдорлик учун эмас, балки санъат сифатида ривожлантириш, маъно-мазмунли қўшиқларни яратиш, ёшларимизнинг миллий мусиқа санъатиимизга бўлган меҳрини ошириш учун бизга нималар етмаяпти деб ўйлайсиз?

— Биласизми, санъат, мусиқа деганда кўпчилик асосан қўшиқчиликни тушунади. Чунки яқин йилларгача кўпинча қўшиқ фестиваллари, қўшиқчилик бўйича кўрик-танловлар ўтказиб келинган. Аммо чолғу мусиқаси, кино мусиқаси, театр мусиқаси, симфоник мусиқа каби йўналишлар бироз четда қолган эди. Сўнгги 6-7 йил ичида эса симфоник оркестрнинг республикамиз бўйлаб катта концертлар намойиш этишига имконият яратилди. Натижада инсонларнинг симфоник мусиқага бўлган эътибор ва қизиқиши ҳам ортиб бормоқда. 

Ўтган асрнинг 70-80 йилларида ижод қилган симфониянавис Мирсодиқ Тожиев ўз ижоди давомида 20 та симфония ёзган. Ушбу симфониялар бутун дунёда ҳозиргача қадрланади. Ана шундай асарлар керак бизга. 

Умуман, халқимизга фақат қўшиқ жанрини эмас, балки бу борада турли маҳсулотларни кўрсатишимиз керак. Бошқа мусиқа турларини, мақом санъатининг мазмун-моҳиятини, шеъриятини халқимизга, айниқса, ёшларимизга мактаб чоғидан бошлаб кўрсатиш орқали мусиқашуносликнинг чекланиб қолган сарҳадларини кенгайтирган бўламиз. Масалан, кинони қизиқиб кўрамиз, аммо унинг мусиқа қатлами борлигини хаёлимизга келтирмаймиз. Ваҳоланки, кинодаги бадиий образнинг ҳаққонийлигини кўрсатиб берувчи бу — мусиқий трек ҳисобланади.   

— Юқорида театр санъатига бироз тўхталдингиз. Биламизки, ижодий фаолиятингизда театрлар алоҳида ўрин тутади, кўплаб саҳна асарларига мусиқа басталагансиз. Президентимиз томонидан театрларни ривожлантириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилиб, ташкилотларда ойнинг бир кунини “Театр куни” деб эълон қилиш таклиф этилди. Ушбу ташаббуснинг моҳияти, аҳамияти ҳақида фикрингизни билмоқчи эдик.

— Маърифатпарвар, жадид бобомиз Маҳмудхўжа Беҳбудий театрни ибратхона, деб атаган. Дарҳақиқат, театрга борган инсон ўзини четдан кўради. Ҳар бир қаҳрамонга четдан қараб хулоса чиқаради, ибрат олади. 

Шунинг учун ҳам давлатимиз раҳбари аҳолини театрларга жалб қилиш учун, аввало, театрларнинг аҳволидан хабар олишимиз керак, деди. Яъни, биринчи ўринда республикамиздаги 40 та театрни ривожлантириш бўйича дастур ишлаб чиқилади. Шу асосда театрларимиз таъмирланади, янги бинолар қурилади, моддий-техник базаси яхшиланади. Шунингдек, театр жамоасига ҳам яхши шароит яратиб берилади. Ходимларнинг ижтимоий ҳимояси, моддий рағбатлантирилишини ўйлашимиз керак. Яъни, театрлар қачонки ўзинибағри бутун ҳис қилса, шундагина ижоднинг юқори поғонасига чиқади ва шундан сўнг аҳолининг ўзи театрга кела бошлайди. 

Ташкилотлар ходимларини театрларга мунтазам келишини ташкил этиш ҳам театрларни маънавий қўллаб-қувватлашнинг кўринишидир. 

— Ушбу муҳим йиғилишда келгуси йилдан ҳар бир туманда саҳнали зал, кутубхона, кинозал ва тўгарак хоналари бўлган биттадан маданият маркази фаолияти йўлга қўйилиши айтилди. Бу марказларни самарали йўлга қўйиш учун нималар зарур деб ўйлайсиз? Натижадорлик —энг муҳим масала. Бу борада қандай муаммолар бор?

— Шу пайтгача маданият соҳасида қабул қилинган кўплаб ҳуқуқий ҳужжатларда маданият марказларининг савиясини кўтариш, моддий-техник таъминотини яхшилаш борасида кўплаб вазифалар белгиланган. Бунинг учун бюджетдан маблағлар ажратиб келинган. Шунга қарамай, давлатимиз раҳбари яна маданият марказлари масаласига қайта-қайта урғу беряптиларки, бу бежиз эмас. Жойлардаги маданият марказларида кўплаб аҳоли вакиллари тўпланади. Чунки турли тўгараклар бор, касб-ҳунар, тил ўрганиш учун машғулотлар ташкил қилинган — яъни, катта мактаб яратилган. 

Президентимиз жойлардаги 600 дан зиёд бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг моддий-техник базасини яхшилаш бўйича дастур қабул қилинишини илгари сурди. Чунки бадиий ҳаваскорлик жамоаларининг ўрни муҳим. Бу жамоаларда қадимдан бизгача етиб келган мусиқий маданий меросимиз бўлган фольклор қўшиқлар куйланади. Уларни тинглаган болаларимиз миллий маданиятимизга, миллий қўшиқларимизга меҳри ортади. Ўзликни англаш мана шундан бошланади. Жадидларимиз ҳам миллий ўзликни англаш ҳақида доим бонг урган. 

Умуман, давлатимиз раҳбарининг ушбу йиғилишда ҳар бир йўналишда айтган гаплари ҳаммамиз оёққа туришимизни, биргаликда ҳаракат қилиш вақти келганини кўрсатади. Маданий, маънавий савиямизни кўтариш борасида ишлашимиз керак бўлади. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/MRjCf_7NSKI?si=z9PblxZSK5FbJK8a" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Давлатимиз раҳбари жадидлар ҳақида кўп гапирадилар. 2024 йилдан бошлаб “Жадидлар” газетаси чиқади. Бу жуда катта неъмат. Бундан 10 йиллар олдин шахсан ўзим “Жадидлар хотираси” деб номланган иккинчи рақамли симфониямни премьера қилиш чоғида шундай ҳолатга дуч келгандим — унда сўз устаси қатнашади ва у жадиднинг номидан жадидларнинг охирги хитобини айтиши керак эди. Ана шундай матнни қидирганман. Биласизми, ўшанда жадидшунос олимларимиз бироз ўзларини орқага тортган эдилар. Нимага? Чунки қандайдир чекловлар бор эди. Энди эса давлатимиз раҳбари ана шундай чекловларни олиб ташлаб, жадидлар фаолиятини, ижодини ўрганинг деяптилар. Ҳатто халқаро даражада жадидларни ўрганиш бўйича илмий конференция бўлиб ўтди. Бугун кутубхоналаримиз, архивларимиздан улар ҳақида бемалол ўрганишимиз мумкин. 

Бугунги давр берилган имкониятлардан фойдаланган ҳолда Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш йўлида маънавий, илмий, маданий озуқани ўзимизга йиғиб олиб, ўзимизни кўрсатадиган, маънавий жасорат кўрсатадиган даврдир. 

Муҳтарама Комилова, 

Искандар Исматов (видео), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Юксак маданий савия — хуружларга қарши дастак (+видео)