Авиа, темир йўл, автобус, метронинг ҳаракатланиш йўналишлари ва графиги тўғрисида ягона тизимда онлайн ахборот олиш имконини яратиш топширилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида барча тармоқлар ва улар тизимидаги компаниялар раҳбарларига келгуси йилда рақамлаштириш ҳисобига таннархни камида 10-15 фоизга камайтириш бўйича кўрсатма берилди.
Хорижий консультантларни жалб қилиб, коммунал соҳада рақамли назорат тизимини ишга тушириш муҳимлиги қайд этилди.
Келгуси йилда авиа, темир йўл, автобус, метронинг ҳаракатланиш йўналишлари ва графиги тўғрисида ягона тизимда онлайн ахборот олиш имконини яратиш топширилди.
ЎзА