Янги йил байрами олдидан Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳарлари деҳқон бозорларида, маҳалла гузарлари, аҳоли гавжум масканларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилмоқда.

Мақсад аҳолининг байрам дастурхони тўкин бўлишини таъминлаш, нарх-наво кескин ошиб кетишининг олдини олишдир. Ярмаркаларда деҳқон ва боғбонлар томонидан етиштирилган сифатли ва сархил мевалар, сабзавот ва полиз, шунингдек, асал, сут, тухум, гўшт ва балиқ каби 50 дан ортиқ турдаги озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харидорларга тақдим этилмоқда.

Байрамолди ярмаркаларида сотилаётган маҳсулотларнинг бозор нархидан бирмунча арзонлиги, савдоларнинг пластик карталар орқали ҳам амалга оширилаётганидан барча мамнун.  

Ўз навбатида бозорлардаги нарх-наво сунъий равишда ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида вилоят прокуратураси ва солиқ бошқармаси ходимлари мунтазам назорат ва тарғибот тадбирларини олиб бормоқда. Савдо ярмаркалари фаолияти 2024 йилнинг 5 январигача давом этиши белгиланган.  

Олис ҳудудлар бўлган Ангрен шаҳри, Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманларининг 18 та маҳалласида нархи арзонлаштирилган кўчма савдо расталари ташкил этилди. Ушбу ташаббус орқали олис манзилларда яшовчи аҳоли вакилларига бир қатор қулайликлар яратиш билан бирга нархлар асоссиз равишда оширилишининг олди олинмоқда. Қишлоқ аҳолисининг узоғини яқин қилувчи бундай кўчма дўконларни туманнинг бошқа олис ҳудудларида ҳам ташкиллаштириш кўзда тутилган.  

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 9 ноябрдаги “2023-2024 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа ташкилотларининг асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси Тошкент вилоятида ҳам тизимли равишда амалга ошириляпти.  

Унга кўра, ички истеъмол бозори учун 31 минг 603 тонна картошка, пиёз, сабзи, гуруч маҳсулотлари жамғарилган. Қўшимча 11 минг 700 тонна талаб этиладиган бошқа турдаги маҳсулотлар захираси ҳам яратилди.    

Президентимизнинг топшириғига асосан “Ихтисослашган Янгийўл шаҳар деҳқон бозори” МЧЖда замонавий ва миллий услубда реконструкция ишлари олиб борилди. Бу ерда жами 31,4 миллиард сўм қурилиш-реконструкция ишлари бажарилди. Бозор ҳудуди 3,70 гектарга кенгайтирилди, савдо ўринлари сони эса 1488 тага кўпайтирилди. Ҳозир бир кунда ўртача 8-10 минг нафардан ортиқ  Янгийўл шаҳри ва тумани, Зангиота, Қуйи Чирчиқ, Чиноз туманларидан келган харидорга хизмат кўрсатиляпти.  

Айниқса, бозорда йўлга қўйилган 80 ўринли “Арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмарка”сида аҳоли гавжум. Сотувдаги маҳсулотлар Янгийўл, Қуйи Чирчиқ ва Чиноз туманларидан, шунингдек, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларидан олиб келинмоқда.  

А.Мусаев, Д.Эрназаров(сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги йил” савдо ярмаркалари