Европа Иттифоқи дунёдаги биринчи кенг қамровли ҳуқуқий пакетни келишиб олди. 36 соат давом этган музокарадан сўнг ЕИ парламенти ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар қатор масалалар, жумладан юзни таниб олиш ва суд тизими томонидан ушбу технологиядан фойдаланиш бўйича келишувга эришди
Ижтимоий тармоқда “Европа Иттифоқи сунъий интеллектдан фойдаланиш бўйича аниқ қоида ўрнатган биринчи қитъа”, деб ёзди ушбу келишувни “тарихий” деб атаган ички бозор комиссари Тьерри Бретон.
Муҳокама қилинган таклиф ушбу турдаги кенг миқёсли хизмат учун хавфсизлик талаби билан боғлиқ қоидани, шунингдек кучлироқ моделларни янада қаттиқроқ тартибга солишни мувофиқлаштиради.
Европа Комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен ҳам сунъий интеллект соҳасидаги “ноёб ҳуқуқий келишувни” олқишлади.
ЕИ ҳуқуқий пакети 2025 йилгача тўлиқ амалга оширилмайди ва бошқа жиҳатлар қатори, қоидани бузган компаниялар 35 миллион евро ёки глобал айланманинг 7 фоизигача жаримага тортилиши мумкинлигини англатади. Депутатлар янги йилда Европарламентга сайлов кампанияси бошланишидан олдин келишувга эришди.
ЎзА