Нигина иккинчи даврага чиқди
БААнинг Дубай шаҳрида Халқаро теннис федерацияси томонидан “W10" тоифасига кирувчи турнирда ҳамюртимиз Нигина Абдураимова иштирок этмоқда.
Мукофот жамғармаси 100 минг АҚШ долларини ташкил этувчи ушбу турнирда Нигина Абдураимова илк даврада германиялик тажрибали теннисчи Сабин Лисицкига қарши кортга чиқди ва 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
Энди Нигина иккинчи босқичда Гергана Топалова (Болгария) – Екатерина Макарова (Россия) учрашуви ғолиби билан куч синашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА