Сирдарё вилоятида стол тенниси бўйича “U 19” ёш тоифасида ўсмирлар ва қизлар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақалари мамлакатимизнинг маҳоратли кичик ракетка усталарини шиддатли беллашувларга чорлади.
Гулистондаги “Алпомиш” спорт мажмуасида кечган икки кунлик шиддатли баҳсларда 14 та жамоанинг ўғил ва қизлари ғолиблик учун кураш олиб борди.
Қизиқарли ўтган Ўзбекистон кубоги якунига кўра, қиз болалар ўртасидаги мусобақаларда “Тошкент–1” жамоаси 1-ўринни эгаллаган бўлса, совринли ўринлар Андижон ҳамда Бухоро жамоаларига насиб этди.
Ўғил болалар жамоалари орасида эса Бухоро вилояти стол теннисчилари мамлакат кубоги соҳиби бўлди. Кейинги ўринларни “Тошкент-1”, Самарқанд ва Фарғона вилояти жамоалари эгаллашди.
Т. Рўзиев,
ЎзА мухбири