Бугун 1-декабр — Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан БМТ ҳамда Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхоналари раҳбарлари, ОИТСга қарши курашиш маркази, Санэпидқўмита вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикасида ОИТС ва ОИВ бўйича эпидемик вазият юзасидан маълумот берилди. Қайд этилишича, бугунги кунда 48 мингдан кўпроқ ОИВ инфекцияси аниқланган фуқаролар биз билан бирга яшашмоқда. Эътиборлиси, бу охирги икки йил давомида эмас, илк маротаба 1986-1987 йилдан бошлаб қайд этилиб, бугунгача йиғилган рақамлардан иборат кўрсаткич ҳисобланади. Шунингдек, ОИВ инцекцияси аниқланган аёллар 46 % ни, эркаклар 54 % ни ташкил этмоқда. Ҳудудлар кесимида эса ОИВ инфекцияси аниқланганлар бўйича юқори кўрсаткич Тошкент шаҳри, Тошкент вилояти ҳамда Самарқанд вилоятида қайд этилган.
Батафсил видеода:
<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/bTPO1VKRWxw" title="ОИТС ва ОИВ бўйича вазият қандай?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева, Д.Якубов (видео), ЎзА