Ўзбекистон Республикаси Президенти "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, Хоразм вилоятининг Урганч туманида қуриладиган Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ер майдонларини ажратиш орқали "Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонасининг ҳудуди кенгайтирилади. Шунингдек, "Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси ҳудудлари мақбуллаштирилади.

Қарорга мувофиқ, Хоразм вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда:

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг мақбуллаштирилаётган ер майдонлари туман захирасига қайтарилишини, кейинчалик қонунчиликда белгиланган мақсадлар учун фойдаланилишини; 

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонаси учун Ал-Хоразмий шаҳарчасидан ажратиладиган ер майдонларининг чегараси чизмаларда қайд этилишини, натурада (жойнинг ўзида) белгиланишини; 

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудуди бош режаси ишлаб чиқилишини таъминлайди.

Хоразм вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси бош режани ишлаб чиқишда буюртмачи ташкилот этиб белгиланади.

Бош режани ишлаб чиқиш бўйича пудрат ташкилоти белгиланган тартибда танлов (тендер) савдоларига асосан аниқланади.

"Ҳазорасп" эркин иқтисодий зонасининг 2023-2024 йилларда муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмаси билан таъминланиши лозим бўлган объектларининг манзилли дастурлари Ал-Хоразмий шаҳарчасидаги ҳудудининг тасдиқланган бош режасига асосан бир ой муддатда шакллантирилади ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси фаолияти самарадорлиги ошади