Бугун кундалик ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиш қийин бўлиб бормоқда. Ахборот асрида кундалик хабар ва янгиликларга бўлган эҳтиёжимиз, қолаверса, иш тартибимиз ушбу глобал тармоқдан фойдаланишни тақозо этмоқда. Шу боис янгиланган Бош қомусимизда ҳам аҳолини интернет тармоғи билан қамраб олиш масаласи илк бор ўз ифодасини топди.

Хўш, айни пайтда мамлакатимиз ҳудудларини, аҳоли пунктларини интернет тармоғи билан таъминлаш борасида қандай ишлар олиб борилмоқда?  

Рақамли технологиялар вазирлигининг маълумотларига кўра, аҳоли пунктларини мобиль алоқа ва интернет билан қамров даражасини яхшилаш бўйича йил бошидан 5 000 тадан ортиқ таянч станциялар ўрнатилган ва модернизация қилинган. Натижада республика бўйича мобиль алоқа қамрови даражаси 99 фоизга, кенг полосали мобиль интернет қамрови 98,5 фоизга, халқаро аҳамиятга эга автойўлларнинг мобиль интернет билан қамров даражаси 75 фоизга етказилган.    

Аҳолининг интернетга уланиши қамровини ошириш, оптик толали алоқа линиялари қамровини кенгайтириш мақсадида жорий йил бошидан ҳозирги кунгача қўшимча 50 минг км. оптик-толали алоқа линияларини қуриш орқали уларнинг умумий узунлиги 220 минг км.га етказилган. Республика бўйлаб аҳоли пунктларини оптик толали алоқа линиялари билан қамрови 88 фоизга етказилган. 2023 йилнинг якунига қадар аҳоли пунктларини интернет билан қамраб олиш 99 фоизга етказиш режалаштирилмоқда.    

Бугунги кунда халқаро Cable.co.uk сайтининг Интернет арзонлиги юзасидан тузилган рейтингида Ўзбекистон симли интернет арзонлиги бўйича 219 та давлат ичида 25-ўринни (ўртача Интернет нархи 15,48 АҚШ доллари) ҳамда мобиль интернет арзонлиги бўйича 233 та давлат ичида 22-ўринни (ўртача Интернет нархи 0,30 АҚШ доллари) эгаллаб турибди.  

Республика бўйича барча ижтимоий соҳа объектлари, жумладан 10 минг 271 та халқ таълими, 6 минг 539 та мактабгача таълим, 3 минг 920 та соғлиқни сақлаш, 9 минг 403 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳамда 5 минг 583 та милиция таянч пунктлари юқори тезликдаги интернет тармоғига уланиш имконияти билан таъминланган. Wi-Fi технологияси ёрдамида жамоат жойларида симсиз кенг полосали тармоқларни кенгайтириш мақсадида жами Wi-Fi нуқталар сони 7 минг 81 тага етказилган.  

Ушбу маълумотлар рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматовга юборилган Қонунчилик палатасининг парламент сўровига берилган жавобда қайд этилган. Парламент сўровига келган жавоб куни кеча Қонунчилик палатасининг мажлисида атрофлича муҳокама қилинди.    

Муҳтарама Комилова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон симли интернет арзонлиги бўйича 25-ўринни эгаллаган