Малайзияда бўлиб ўтган Халқаро инглиз тили олимпиадаси деновлик ўқувчилар муваффақиятли иштирок этди.
Куала-Лумпур шаҳрида ўтказилаётган “Spelling Bee” Инглиз тили мусобақасида Сурхондарё вилояти Денов туманидаги 74-умумтаълим мактабининг ўқувчилари иштирок этди.
Ўқувчиларимиз Беҳрузбек Султонмуродов ва Ифтихорбек Фахриддинов яхши натижа кўрсатишиб, иштирок этаётган мамлакатлар ўртасида иккинчи ўринни эгаллади.
Маълумот ўрнида таъкидлаш жоиз, ушбу мусобақада 2 синфдан 11 синфгача бўлган ўқувчилар қатнашади. Иштирокчилар инглиз тилидан сўз бойлиги, сўзларни тўғри талаффуз ва талқин қилиш, имловий хатога йўл қўймаслик юзасидан беллашади. Баҳслар оғзаки ва ёзма шаклда бўлади.
Икром Аввалбоев, ЎзА