Давлатимиз раҳбарининг “Спорт-таълим муассасалари фаолиятини 2025-йилгача ривожлантириш дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Истанбулнинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Институтнинг етакчи олимлари Истанбулга уюштирган хизмат сафари давомида Туркиянинг бир қатор университетлари фаолияти билан танишди.

Имзоланган меморандумга асосан илмий, ўқув-услубий адабиётлар ва амалга оширилаётган тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни алмашиш, профессор-ўқитувчилар ҳамкорлигини ривожлантириш боасида келишувларга эришилди.

Учрашув ва мулоқотларда қўшма илмий-амалий конференциялар, ахборот хизматлари ва доимий фаолият юритувчи илмий кенгашлар ишида иштирок этиш, мутахассисларни тайёрлаш, малакасини ошириш каби масалалар ҳамкорликнинг устувор йўналишлари эканлиги таъкидланди.
Т.Рўзиев,
ЎзА