Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)га аъзо давлатлар Парламентлараро ассамблеясининг кузги сессияси бўлиб ўтди.

Унда Олий Мажлис Сенати Раиси Т.Норбоева бошчилигидаги Ўзбекистон парламенти делегацияси иштирок этди.  

Ўзбекистон вакиллари  Парламентлараро ассамблеянинг  сиёсий масалалар ва халқаро ҳамкорлик ҳамда ижтимоий сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича доимий комиссияларининг мажлисларида қатнашди.  

Парламентлараро ассамблея кенгашининг мажлисида 2023 йилда ўтказилган тадбирлар сарҳисоб қилинди.  

МДҲ ҳудудидаги сайлов кампаниялари мониторинги ҳақидаги маълумотлар тингланди. Бундан ташқари, бир қатор доимий комиссиялар фаолияти тўғрисидаги ахборот эшитилди.

Ҳамдўстлик парламент аъзолари билан бирга халқаро ташкилотлар вакиллари, олимлар ва экспертлар иштирок этган Aссамблея ялпи мажлисида эса соғлиқни сақлаш, экология, хавфсизлик ва ҳуқуқ соҳаларига оид бир қатор намунавий қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Таъкидлаш жоиз, намунавий қонун ижодкорлиги Ассамблеянинг асосий фаолият йўналиши ҳисобланади. Намунавий қонунлар Ҳамдўстлик мамлакатлари парламентлари аъзолари томонидан ишлаб чиқилади ва улар тавсиявий характерга эга бўлади.

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон делегацияси МДҲ иштирокчи давлатлари Ассамблеясининг кузги сессиясида қатнашди