Боку давлат университети физика факультети астрофизика кафедраси олимлари маълум қилишича, келгуси йил ҳисобида биринчи қуёш тутилиши 8 апрелда рўй беради. Тўлиқ жараён АҚШ, Мексика ва Канадада, қисман тутилиш эса Шимолий Американинг айрим ҳудудларида, шунингдек Атлантика ва Тинч океанида кўринади.

Иккинчи шундай воқеаа 2024 йил 2 октябрь кунига тўғри келади. Халқасимон қуёш тутилиши сифатида таснифланадиган бу ҳодиса Ой Ер ва Қуёш ўртасидан ўтганда содир бўлади. Қуёш тўлиқ тўсилмайди, натижада ёрқин айлана ҳосил бўлади. Ҳалқасимон шаклдаги қуёш Аргентина ва Чилида, Тинч океанининг марказий ва жануби-шарқий ҳудудида пайдо бўлади.  

Тутилишни қисман Жанубий Америка жануби ва туташ қисмида кузатиш мумкин.  

Илк ой тутилиши эса 25 март куни сезилиши тахмин қилинмоқда. Бу пенумбрал ҳодисани Америка, Антарктида ва Аляскада, шунингдек, Россия Федерацияси шимоли-шарқида кузатиш мумкин.  

Ойнинг 18 сентябрга тўғри келадиган иккинчи тутилиши хусусий, дея таснифланган бўлиб, Шимолий ва Жанубий Америка, Антарктида, Африка, Европа, Ғарбий Осиё ва Россиянинг жануби-ғарбий қисмини қамраб олади.  

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Келгуси йил қайси саналарда қуёш ва ой тутилиши тахмин қилинди