Хитойнинг Ханчжоу шаҳрида 22-28 октябрь кунлари IV Параосиё ўйинларининг пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида ўтказилган 65 килограммдан оғир вазн тоифасидаги беллашувда ҳамюртимиз Гулжаной Наимова барча рақибларини мағлуб этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Гулжанойнинг ушбу муваффақияти албатта мамлакатимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, ногирон ва жисмоний имконияти чекланган ёшларнинг ҳам билим олишлари, саломатликларини мустаҳкамлаши,  қизиқиш ва интилишларига кўра, касб-ҳунар эгаллашлари,  уларнинг спорт билан мунтазам шуғулланишлари учун зарур шарт-шароитлар яратилаётгани билан чамбачас боғлиқдир. 

...Гулжаной Наимова 2001 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган. У болалигиданоқ оиласига қувонч олиб келиш, тенгдошлари орасида ўзининг ютуқлари билан ажралиб туриш учун спорт билан шуғуллана бошлади. 

Мамлакат миқёсидаги мусобақаларда тобланган Гулжаной 2017 йили терма жамоа таркибида Лондон шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этди ва бронза медалини қўлга киритди. 2018 йили эса у Вьетнамда ўтказилган Осиё очиқ чемпионатида барча рақибларини енгиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

Пара таэквондочимиз учун 2019 йил ҳам омадли ўтди. Дастлаб у Туркиянинг Анталия шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида кумуш, Иордания мезбонлик қилган Осиё чемпионатида бронза ва Италияда ўтказилган Европа очиқ чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида ўтказилиши керак бўлган XVI Пaрaлимпия ўйинлaри коронавирус пандемияси туфайли бир йил ортга сурилди. У ушбу вақт мобайнида ўз устида тинимсиз ишлади, маҳоратини оширди. Ва 2021 йили Гулжаной Паралимпия ўйинларининг олтин медаль учун кечган жангида бразилиялик Менезес Безеррани 8:4 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Паралимпия ўйинлари ғолиби бўлди. Шунингдек, шу йили Туркияда жаҳон чемпиони, Ливанда эса Осиё чемпиони бўлди.  

Паралимпиячимиз учун 2022 йил ҳам муваффақиятларга бой ўтди. Жумладан, Гулжаной Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида пара таэквондо бўйича Осиё таэквондо федерацияси “Президенти кубоги”, Англиянинг Манчестер шаҳрида “Европа очиқ чемпионати”, Болгария пойтахти София шаҳрида “Гран-при” турнири, Вьетнамда ўтказилган Осиё чемпионатида олтин, Париждаги “Гран-при” мусобақасида кумуш медаллар соҳибасига айланди. Бу юксак натижалари сабаб, у мамлакатимизда “Йилнинг энг яхши аёл паралимпиячиси” дея эътироф этилди.  

Жорий йилги мавсум ҳам пара спортчимиз учун улкан ғалабаларга бой бўлиб, у Туркия, Франция ва Ливанда ўтган нуфузли мусобақаларда шоҳсупага кўтарилди.  

Мавсумнинг ўрталарига келиб, бир қатор пара атлетлар каби Гулжаной давлатимиз раҳбарининг «2023 йилда Ханчжоу шаҳрида (Хитой) бўлиб ўтадиган XIX ёзги Осиё ва IV Параосиё ўйинларига Ўзбекистон спортчиларини комплекс тайёрлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, тайёргарликни бошлади. У пара таэквондо бўйича терма жамоа бош мураббийи Бобур Қўзиев қўл остида Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси томонидан ташкил этилган бир қатор ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этди.  

– Гулжанойнинг илк машғулотлари ҳамон ёдимда, – дейди пара таэквондо бўйича терма жамоа бош мураббийи Бобур Қўзиев. – У бизнинг қўл остимизда шуғуллангунча спортнинг илк кўникмаларини яхши ўзлаштирган эди. Терма жамоадаги машғулотлари ҳақида гапирадиган бўлсам, ҳар бир кўрсатмани тезда ёдлаб олар, уни тўғри бажармагунча бошқа машқларга ўтмасди. Ҳар бир жангни финал каби ўтказиши ва унга жиддий тайёргарлик кўриши сабаб, бугун у жаҳон ва қитъа, Паралимпия ҳамда Параосиё ўйинлари ғолиби бўлди. Унинг бу ғалабалари халқимиз ғурур-ифтихорини тоғдек кўтарди. Мен у билан фахрланаман.  

Ханчжоу шаҳрида ўтказилган Параосиё ўйинларининг пара таэквондо бўйича аёллар ўртасида 65 килограммдан оғир вазн тоифасида Гулжаной Наимова ярим финалда хитойлик Куи Тангни 12:0 ҳисобида енгган бўлса, сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида эронлик Леила Мирзаини 16:0 ҳисобида доғда қолдирди ва олтин медални қўлга киритди.  

– Мамлакатимизда биз паралимпиячиларга яратилган улкан имкониятлардан унумли фойдаланиб, Ўзбекистон шарафини нуфузли мусобақаларда муносиб ҳимоя қилишдек бахтга муяссар бўлганимдан хурсандман. Мен эришган муваффақиятларда ота-онам, мураббийларим ва халқимизнинг хизмати катта. Ва мен бу хизматларни унутмайман. Болалик вақтимдан ўз олдимга катта мақсадлар қўйишни ва уларга эришишни ўргандим. Бу йўлдаги барча қийинчиликлардан ўтишдан қўрқмадим. Бунинг самарасида ҳозирда энг нуфузли мусобақалар ғолибига айландим. Эндиги мақсадим 2024 йили Париж шаҳрида ўтадиган XVI Пaрaлимпия ўйинлaрида ғалаба қозонишдир. Насиб қилса, икки карра Паралимпия ўйинлари ғолиби бўламан.  

Ҳа, бугун қитъа ва жаҳон чемпиони, Параосиё ҳамда Паралимпия ўйинлари ғолиби Гулжаной Наимова қўлга киритган ғалабалар нафақат пара атлетлар, балки ҳар бир спортчи ёшларнинг орзусидир. Умид қиламизки, Гулжаной каби ўзлари танлаган соҳаларида юрт шарафини янада юксалтирадиган ёшларимиз сафи кенгайишда давом этади. Бунинг учун мамлакатимизда барча имкониятлар муҳайё.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Натижаларига дунё ҳавас қилаётган ўзбек қизи