Кейинги йилларда ўзбек тили маданий аҳамияти нуқтаи назаридан миллатлараро мулоқот воситасига айланиб боряпти. Мақоламиз қаҳрамонлари Хуршид Мусурмонов ва Дажен Син ҳам она тилимизни ўрганиш, ўргатиш орқали Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги маданий алмашинувга муносиб ҳисса қўшаётган фидойи мутахассислардир.

Хуршид Мусурмонов 1989 йил Самарқандда туғилган. 2014 йил Самарқанд давлат чет тиллар институтини хитой тили мутахассислиги бўйича тугатган Хуршид Шанхай хорижий тиллар университетида “Хорижликларга хитой тилини  ўқитиш” мутахассислиги бўйича магистратурада ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи грант ютиб олди.

Ўқишдан сўнг ёш ҳамюртимиз Шанхайда қолади ва меҳнат фаолиятини чет элликларга ўзбек тилини ўқитишдан бошлайди. Аслида, унинг устозлик фаолияти 2015 йил, магистратурада ўқиган пайтларидаёқ бошланган: ўшанда хитойлик талабаларга, рус тили кафедраси ўқитувчиларига бизнинг она тилимиздан дарс берган. Хуршид иш жараёнида анъанавий ва замонавий услублардан кенг фойдаланади, талаффузга, аудиовизуал материалларга алоҳида эътибор қаратади.

Тилимиз товуш тизимидаги фарқ туфайли ўзбек тилини ўрганаётган хорижликлар, айниқса хитойликлар муайян қийинчиликка дуч келиши табиий. Шу боис Хуршид ва унинг ҳамкасблари талабалар талаффуз қилишни  ўзлаштириб олиши ва тушуниши учун астойдил ҳаракат қилишади. Ҳозирча чет элликлар учун махсус дарсликлар йўқлиги боис, улар ўз ўқув материалларини ишлаб чиқишмоқда.

Дажен Син 2016 йил бошида ўзбек тилини ўрганиш мақсадида юртимизга келган. Ўзининг айтишича, вақт ўтиши билан у она тилимизга тобора кўпроқ боғланиб қолганини ҳис этган. Орадан анча вақт ўтишига қарамай, Даженнинг қизиқиши ҳалиям сўнмаган. Син шу йил августда Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида ўқишни тамомлаб, докторлик даражасини олди. Қайд этиш керак, у мазкур олий таълим даргоҳида ўқув дастурини  муваффақиятли тугатган илк хитойлик докторант сифатида тарихда қолади.

Чинлик йигит ўз муваффақияти сирини ўқитувчилари, курсдошлари ва ўзбек дўстларининг беқиёс ёрдами билан боғлайди.

[gallery-14282]

Син тилни инсонлар ўртасидаги мулоқот кўприги, деб билади. Тилнинг ажралмас, бой қисми сифатида мақол ва маталлар улкан аҳамият касб этишини таъкидлайди. Ва шу боис, ўзбек ва хитой тилларидаги мақоллар, маталларни  чуқур тадқиқ этмоқда.

Таҳсилдан сўнг Хитойга қайтган бўлса-да, Дажен Синнинг ўзбек тилига қизиқиши ҳамон кучли. У она тилимизни янада чуқур ўрганишда давом этяпти ва бу борада хитойликларга ҳам кўмаклашиш ниятида.

Абдуазиз Хидиров,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек тили маданий алмашинув кўпригига айланмоқда