Гимнастика жозибадор спорт тури бўлиб, фарзандларимизнинг болаликданоқ ушбу спорт билан шуғулланиши мушаклари мустаҳкам, қоматлари тик бўлишини таъминлайди.

Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ўртасида ташкил этилган “Гимнастикага илк қадам” мусобақаси ҳам ана шу жиҳатлари билан аҳамиятлидир.  

Давлатимиз раҳбарининг  2022 йил 23 декабрдаги “Гимнастика спорт турларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, Гимнастика федерацияси ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган низомга асосан жорий йилнинг 16 октябридан 30 октябрига қадар мазкур мусобақа республикамизнинг барча ҳудудларида ўтказилди. Мусобақаларда 6 минг 734 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари иштирок этди.  

Бугун Гимнастика федерациясида ушбу мусобақанинг Тошкент шаҳар босқичи бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳрининг туман босқичларида ғолиб бўлган 12 та жамоа иштирок этди.  

[gallery-14286]

Мусобақа якунига кўра, ҳар бир жамоа номинация ва совғалар билан тақдирланди.  

Моҳигул Қосимова,

Муродхон Хўжаев,(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Гимнастикага илк қадам” мусобақасининг Тошкент шаҳар босқичи ўтказилди