Бугунги кунда АКТсиз самарали иқтисодиёт, сифатли таълим, замонавий ва инновацион ишлаб чиқариш жараёнларини тасаввур этиб бўлмайди. Бундай шароитда рақамли ривожланишнинг муҳим йўналишларидан бири, иқтисодиётнинг деярли барча соҳаларида талаб қилинадиган IT-мутахассисларни тайёрлашдир. Мактаб, ўрта махсус ва олий таълим доирасида IT-кадрларни узлуксиз тайёрлашнинг комплекс тизимини яратиш устувор шартлардан биридир.

Ҳар қандай соҳада малакали кадрлар тайёрлаш учун, энг аввало, юқори сифатли таълим базасини яратиш муҳим экан, мамлакатимизда ҳам IT-таълимни қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб ташаббуслар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Рақамли технологиялар вазирлиги тизимидаги IT олий таълим муассасалари Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг 6 та филиали, Тошкент шаҳридаги Инҳа ва Амити университетлари томонидан 35 дан ортиқ мутахассисликлар бўйича 29 мингга яқин олий маълумотли кадрлар тайёрланмоқда.

Шунингдек, 2022 йилда “EPAM Systems” халқаро IT-компания билан ҳамкорликда биринчи онлайн шаклдаги “IT-Park University” рақамли университет фаолияти йўлга қўйилди.

Шу билан биргаликда жорий йил 5 июлда Қоракўл IT-кластерини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди. Ушбу кластерда 2023-2024 ўқув йилидан IT йўналиш бўйича Бухоро вилоятида Ҳиндистон билан ҳамкорликда Ачаря университети ташкил этилди. IТ-кластер доирасида масофавий IТ-хизматлар экспорти маркази, илмий-тадқиқот марказлари ва ўқув лабораториялар, стартап лойиҳаларни ривожлантириш инкубация маркази ва бошқа объектлар ташкил этилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Халқаро IT-сертификатларга эга ёш мутахассисларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 9 майдаги қарори ижросини таъминлаш ҳамда ёшларнинг IT соҳасида салоҳиятини ошириш, шунингдек, IT билимларга қизиқтириш мақсадида халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш тизими жорий этилган.

Халқаро IT-сертификатларини олиш учун 50 фоизгача харажатларини қоплаш бўйича “IT-istedod” портали ишга туширилди. Шунингдек, Ягона интерактив давлат хизматлар портали (“my.gov.uz”) орқали аризаларни қабул қилиш учун “Халқаро IT-сертификатларини олиш ҳамда ўқиш харажатларининг 50 фоизгача бўлган қисмини қоплаб бериш” хизмати жорий этилди.

Ўз билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида 2022-2023 йилларда жами 2 500 дан зиёд ёшлар халқаро IT-сертификатни олиш учун аризалар топширган бўлиб, шундан 800 нафардан ортиқ ёшларга мазкур сертификатлар бўйича 50 фоизгача бўлган харажатлари қоплаб берилди.

Мактабларда IT йўналишига ўқитиш ва иқтидорли ёшларни саралаш бўйича “Муҳаммад ал-Хоразмий рақамли ворислари” лойиҳаси жорий этилади. Бунда, IT соҳасига қизиқиши юқори бўлган ёшлар саралаб олиниб, дарсдан ташқари вақтда махсус гуруҳларда IT ва хорижий тилларга ўқитилади.

Лойиҳа доирасида 213 та мактабдан жами 4 мингдан ортиқ 7-11-синф ўқувчиларига таълим берилади. Йилига 800 нафардан ортиқ IT ва хорижий тил кўникмаларига эга ўқувчилар етишиб чиқади.

IT соҳасидаги ўқув курсларда таҳсил олаётган ёки ушбу ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган 48 минг нафардан ортиқ ёшларнинг компьютер харид қилиши учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилди.

Шунингдек, ёшлар орасида ахборот технологиялари бўйича кўникмаларини шакллантириш, иқтисодиётнинг турли соҳаларида рақамлаштиришда фаол иштирок этадиган иқтидорли ёшларни тайёрлаш мақсадида “Мирзо Улуғбек ворислари” ўқув курслари ташкил этилди.

Талабгор талабалардан 322 та онлайн ариза қабул қилинди. Ҳозирда улардан IQ тест олиш учун техник тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг АКТга масъул ходимлари малакасини ошириш ва рейтинг баҳолашни ташкил этиш тизими йўлга қўйилди.

Давлат ташкилотларида фаолият юритаётган IT соҳасидаги малакали кадрларни рағбатлантириш ва ёшлар орасида мазкур касбга бўлган эътибор ва қизиқишларини ошириш мақсадида халқаро IT сертификатга эга АКТга масъул ходимларга 20 фоиз миқдорда устама тўлаш амалиёти ҳаётга татбиқ этилди.

Бугунги кунда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети битирувчилари 100 дан ортиқ нуфузли маҳаллий ва хорижий корхона-ташкилотларда фаолият юритиб келмоқда.

Жумладан, Валижон Ҳалилов “Center Prime”, Шаҳрам Рустамов “Zuccotech”, Шоҳрух Раҳматов “HYUNDAI MIB”, Умид Аҳмеджонов “Amazon”, Олимжон Ҳидоев, “Analog

Devices”, Элдор Примов “Wonderful Platform”  компанияларида, Нодир Назаров “Google LLC”да,  

Акрамхўжа Зиёдхўжаев  “ZTE Invsment” MЧЖда,  

Шерзод Муродов “eBay”да,  Обиджон Эшмаматов “Epam systems”да фаолият юритмоқда.

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан ҳам берилган катта билим ва тажриба университет битирувчиларига нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам рақобатбардош бўлиш имконини беради. Масалан, битирувчиларнинг 60 фоиздан ортиғи IT, 15 фоиздан ортиғи логистика соҳасида фаолият юритаётган бўлса, 10 фоизга яқини хусусий тадбиркорлардир.  

– Айни пайтда битирувчи-ёшларимиз Microsoft, EPAM Systems, Udevs, Momox, Tesla, Amazon, Tik-Tok, Huawei, TBC bank, Uz Railways, Payme.uz, Uzcard, IT PARK ва бошқа кўплаб компанияларда ишламоқда, – дейди Тошкент шаҳридаги  Инҳа университети ректори Музаффар Жалолов. – Шунингдек, университетимиз аҳолининг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги билимини ошириш ташаббусларида фаол иштирок этмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 22 августдаги "2022-2023 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасини янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Рақамли технологиялар вазирлиги, Мирзо-Улуғбек жамғармаси кўмагида “Мирзо Улуғбек ворислари” ўқув тайёрлов курслари ташкил этилди.  

IT йўналишида бир қатор халқаро ОТМ ва уларнинг филиаллари фаолияти йўлга қўйилгани, мавжуд  ОТМлар фаолияти такомиллаштирилгани мамлакатимизда IT таълимнинг тобора ривожланиб бораётганидан, кадрлар тайёрлаш соҳасининг замон талаблари, замонавий иқтисодиёт ва меҳнат бозори асосида тизимли ислоҳ қилиш ишлари амалга оширилаётганидан далолатдир.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
IT саноати ривожи мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга