Тарбияси оғир бола — педагог ва ота-оналар учун азалий бош оғриқ. Қарийб 99% ота-она бундай муаммога дуч келишади. Лекин муомалани қайтадан кўриб чиқиш орқали бунга барҳам бериш мумкин.
Кўпинча ота-оналар бола 5 — 7 ёшга тўлиб, қилиқ ва инжиқликлари билан ҳаммани безор қилишга улгурганида шифокор ва педагогларга шикоят қила бошлашади. Бироқ болани мўмин-қобил қилиб ўстиришга ёрдам берувчи тарбия усуллари бугун анча эскирганини унинг аллақачон натижа бермаётганидан ҳам сезиш мумкин.
Бизнинг ўзбекона тарбияга кўра, фарзанд оилада ҳамиша бўйсундирувчи (етакчи) эмас, итоат қилувчи (эргашувчи) ўринни эгаллаши зарур деб ҳисоблашади. Аммо бу ҳозирги замон болаларига унчалик ҳам тўғри келмаётганини кузатишимиз мумкин.
Хўш, ота-она ва фарзанд ўртасидаги дисбалансни қандай қилиб барқарор ушлаб туриш мумкин? Бу ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун илмий психолог Феруза Алимовани суҳбатга чорладик.
Бола тарбияси мавзуси — бепоён, серқирра, чексиз ва умуман оддий одамлар қабул қилиши мушкул масала. Ҳар йили дунё бўйича болалар тарбиясига бағишланган тонналаб китоб ва рисолалар чоп этилади, бироқ юз йил муқаддам бўлгани каби аксарият ота-оналар гапга кирмайдиган болалар муаммосига дуч келаверишади. Ота-она шунчаки ўз хатти-ҳаракатларини таҳлил ҳамда назорат қилиши — фарзандга муносиб ўрнак бўлиши, уларнинг хархаша ва инжиқларига учмаслиги, бола билан бажонидил суҳбатлашиши, ўз қарорларини бамайлихотир тушунтириши зарур.
"Саломатлик сирлари" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборсиз қолдирманг.
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/bbk3qjomNFQ" title="Психолог: Фарзандингизнинг "қулоқсиз" бўлиши - нормал ҳолат" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
М.Турдалиева, А.Аҳмедов(видео), ЎзА