Марказий банкнинг 2023 йил биринчи ярим йиллик молиявий барқарорлик шарҳида маълум қилинишича, жорий йил биринчи ярим йиллигида молиявий шароитлар бироз қатъийлашишига қарамасдан, Ўзбекистон банк тизимида молиявий барқарорлик сақланиб қолган.

Қайд этилишича, аҳоли қарз юки сезиларли тарзда ошиб бормоқда. Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистонда чакана кредитлаш сегментида фаоллик кескин ошган. Хусусан, аҳолининг ялпи ва ипотека кредитлари бўйича қарз юки ошиб бориш ҳолати кузатилди.  

Ўзбекистонда сўнгги йилларда юқори кредитлаш жараёнининг кузатилиши натижасида, жами кредитларнинг ЯИМга нисбати юқори даражада шаклланди. Аҳолига тақдим этилаётган кредитлар қолдиғининг йиллик ҳисобда тез суръатларда ўсиши молия тизимида кредит таваккалчиликлари кўпайишига, шунингдек, нисбатан кам даромадли қарздорларнинг кредитларни қайтара олмаслик хавфининг ошишига сабаб бўлиши мумкин.  

Жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида аҳолининг жами кредитлари бўйича қарзга хизмат кўрсатиш нисбати бироз ортган. Шунингдек, шарҳда қайд этилишича, қарз юкининг ортиши, уй-жойлар нархи ва автокредит ажратиш суръати эҳтимолий шоклар яратиши мумкин бўлган хатарлар қаторида саналган. Ўзбекистон ҳудудида уй-жойлар бозор нархларининг фундаментал қийматидан ортиши сақланиб қолмоқда. 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида уй-жойларнинг бозор нархи фундаментал нархидан ўртача 36 фоизга ортиқча баҳоланган. Ипотека кредити қарздорлари ўз даромадларининг ўртача 46 фоизини қарз сўндиришга йўналтирмоқда. Бу кўрсаткич 1 йил давомида 9,3 фоиз бандига ошган. Ҳар минг аҳолидан 16 таси ипотекадан қарздор.  

Етти йилдан ортиқ вақт давомида Ўзбекистон бозорида асосий ўйинчи бўлиб келган компания ҳозирда муҳим трансформация жараёнини бошдан кечирмоқда.  

Шунингдек, банклар томонидан автокредит ажратиш талабларининг енгиллаштирилиши натижасида юзага келган автокредитларнинг юқори ўсиш суръатлари автоулов бозорида талаб ҳажмини янада рағбатлантирди. Автоулов бозоридаги мавжуд юқори талаб шароитидаги чекланган ички таклиф ва автоулов импортидаги юқори божхона ставкалари автоулов нархларининг ўсишига ва асосий жамғариш активларидан бири сифатида шаклланишига сабаб бўлиб келмоқда. Шу билан бирга, автоуловларнинг инвестицион жозибадорлиги ошган ҳолда спекуляцион жараёнлар ортиб бормоқда.  

Қайд этилишича, 2025 йил охирига келиб, хатарли сценарий банк сектори бўйича капитал монандлилик кўрсаткичи 13,6 фоизда шаклланишини кўрсатмоқда. Шунингдек, ушбу сценарийда кредитлар бўйича сезиларли йўқотишларнинг юзага келиши, қимматли қоғозлар ва уй-жой бўйича йўқотишларнинг мавжудлиги ҳамда таваккалчиликка тортилган активларнинг кўпайишига қарамай, соф фоизли ва фоизсиз даромадларнинг юқори эканлиги ўрнатилган минимал талабдан юқори бўлишига олиб келади.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банк: Ўзбекистонда уй-жойларнинг бозор нархи фундаментал нархидан ўртача 36 фоизга ортиқча баҳоланган