ОКМК Мис бойитиш фабрикасининг Мис-молибден концентратларини саралаш ва қуритиш цехи меҳнат жамоаси томонидан молибден металлини ишлаб чиқариш бўйича йиллик прогноз кўрсаткичи муддатидан аввал бажарди.

Жорий йилда комбинатнинг 1- ва 2- Мис бойитиш фабрикаларига умумий ҳисобда 788,5 тонна молибден ярим маҳсулоти ишлаб чиқариш прогнози қўйилган эди. 1-Мис бойитиш фабрикасининг молибден концентратларини саралаш цехи томонидан ушбу прогноз 2023 йилнинг 11 октябрь куни 100 фоизга бажарилди. Бундай натижага эришишда албатта цех меҳнат жамоасининг самарали ҳаракатлари ҳамда фабрикада сўнгги йилларда амалга оширилаётган реконструкция ишлари муҳим аҳамият касб этади. Айтиш жоизки, цехда олиб борилган реконструкция ишлари мобайнида 2-технологик бўғин капитал таъмирдан чиқарилди.  

Асосий технологик ишлаб чиқариш жараёнига жами 42 янги флотокамералар ўрнатилиб, ишга туширилди. Бу ўз навбатида сифат кўрсатгичларининг кўтарилишига ижобий таъсир кўрсатди. Ўтган йилга нисбатан молибденнинг миқдори 109 фоизга ўсди. Шунингдек, рудадаги молибден миқдорида ҳам ўтган йилга нисбатан 104.4 фоизлик ўсиш кузатилди.  

ОКМК Ахборот хизмати,  

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: Мис бойитиш фабрикасида молибден металлини ишлаб чиқариш прогнози муддатидан аввал бажарилди