Айни дақиқаларда Марказий банкда бошқарув йиғилиши якунлари бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Матбуот анжуманида журналистлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратовга бир қатор савол берилди?  

Ўзбекистонда йилдан йилга инфляция юқорилаб бормоқда. Бунинг натижасида ўзбек сўми ҳам қадрсизланиб боряпти? Шундай шароитда пулни алмаштирсак бўлмайдими?  

- Миллий валютамиз долларга нисбатан қадрсизланиши жуда ошиб кетиши кузатилгани йўқ. Жорий йилнинг 9 ойида долларнинг қадрсизланиши 8,3  фоизни ташкил қилди. Инфляция эса 9,2 фоизни ташкил қилмоқда. Пулни алмаштириш билан пулнинг қадри ошиб қолмайди. Иқтисодий вазиятда, иқтисодий мувозанатда маълум бир ижобий ўсиш ва ўзгаришларга эришмасак, бу пулни алмаштириш бирор бир таъсир кўрсатмайди. Пулни алмаштириш техник ҳолат.  Иккинчидан бугунги кундаги вазият, келгусидаги вазиятимиз пулни алмаштиришни тақозо этаётгани йўқ.  

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Марказий банки раиси Мамаризо Нурмуратов: Пулни алмаштириш билан пулнинг қадри ошиб қолмайди