Қонун лойиҳасига шарҳ

Парламент қуйи палатасининг яқинда бўлиб ўтган мажлисида депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига фуқароларнинг ижара муносабатлари ва пенсия таъминоти борасидаги ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқиб, қабул қилди.  

Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси раиси Мавлуда Хўжаева ҳужжатда кўзда тутилаётган янгиликлар ва белгиланаётган нормалар шарҳи юзасидан қуйидагиларни сўзлаб берди:  

– Ушбу қонун лойиҳаси билан “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида"ги қонунга бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда. Биринчидан, 2024 йил 1 январдан бошлаб пенсионерларга ҳисобланган пенсия агар улар томонидан ўз вақтида олинмаган бўлса, уни тўлаш муддати сўнгги ўн икки ойдан йигирма тўрт ойгача узайтирилмоқда. Яъни, эндиликда пенсионерлар сўнгги бир йил эмас, балки икки йил олдинги пенсияларини ҳам қайтариб олиш имконига эга бўладилар.  

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, бугунги кунда юртимизда 900 нафар пенсионерга ушбу мақсадлар учун 15,2 миллиард сўм қўшимча давлат бюджети маблағларини ажратиш кўзда тутиляпти.  

Иккинчидан, қонун лойиҳаси билан пенсиялар миқдори йил давомида товарлар ва хизматларнинг истеъмол нархлари индекси даражасининг ўсиш суръатлари, яъни инфляция даражасига қараб ошириб борилиши мустаҳкамланмоқда. Бу пенсионерларнинг моддий фаровонлигини янада оширишга, уларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.  

Шунингдек, “Ижара тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига киритилаётган ўзгартишларга кўра, ижарачи ногирон бўлиб қолганлиги ҳолати ижара шартномасини тўхтатиш учун асос бўлиши бекор қилинмоқда. Бу янгилик ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижара муносабатларига оид ҳуқуқларини янада мустаҳкамлайди, уларга кенг имкониятлар яратади.  

ЎзА мухбири Муҳтарама Комилова ёзиб олди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пенсионерларга ўз вақтида олинмаган пенсияларини тўлаш учун 15,2 миллиард қўшимча маблағ ажратилади