Мамлакатимизнинг янги тайинланган Фавқулодда ва мухтор элчиси Дилшод Аҳатов Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайерга ишонч ёрлиғини топширди. Маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Ўзбекистон – Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболи муҳокама қилинди.

ГФР раҳбари сўнгги йилларда ўзаро муносабат суръати жадаллашгани, шериклик кенг кўламли йўналишларни қамраб олаётганини мамнуният билан қайд этди. Шунингдек, мамлакати ҳамкорликни янада кенгайтиришдан манфаатдорлигини билдирди.

Жаноб Штайнмайер Ўзбекистон раҳбарияти ва халқига муваффақият, фаровонлик тилади.

Президент қароргоҳида ташкил этилган ишонч ёрлиғини топшириш маросими якунида ҳарбийлар юксак ҳурмат бажо келтирган ҳолда, Ватанимиз байроғини баланд кўтаришди.

Дилшод Аҳатов бу лавозимга тайинлангунига қадар 2020-2023 йиллари Ҳиндистондаги элчихонамизга раҳбарлик қилган. У  Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Москва давлат халқаро муносабатлар институтини тамомлаган. ТИВ тизимида стажёр сифатида иш бошлаб, бошқарма, Бош бошқарма бошлиғи, ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимларида хизмат қилган. 2010-2013 йилларда Германияда элчи, шунингдек, Швейцария, Чехия, Швеция ва Испанияда ўриндошлик асосида элчи бўлиб ишлаган.

Дилшод Аҳатов 2017-2023 йилларда мамлакатимизнинг ГФРдаги дипломатик миссиясига раҳбарлик қилган Набижон Қосимов ўрнини эгаллади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг янги элчиси Германия Федерал Президентига ишонч ёрлиғини топширди