
Қирғизистонда Россия Бош вазири Михаил Мишустин раислигида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари кенгашининг кенгайтирилган таркибдаги мажлиси бошланди, деб хабар тарқатди “РИА Новости” агентлиги.
Тадбир бошланиши олдидан делегация раҳбарлари иштирокида қутлов маросими бўлиб ўтган. Шунингдек, улар Президент Садир Жапаров билан ёпиқ режимда учрашув ўтказган.
Хабар қилинганидек, бугунги йиғилишда ҳукумат раҳбарлари тузилмага аъзо давлатлар ўртасида савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш чоралари ҳамда истиқболини муҳокама қилади.
Бишкекда Евросиё ҳукуматлараро кенгаши ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари ҳукумат раҳбарлари мажлиси ҳам бўлиб ўтади.