Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 80 йиллиги, академик Тамара Арипованинг 70 йиллигига бағишланган орфан касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича “Чегарасиз Ҳамдўстлик” иккинчи Евроосиё форуми бўлиб ўтди.
Тадбир Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Иммунология ва инсон геномикаси институти, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Россия Фанлар академияси, Россия Федерацияси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Ушбу форумни ўтказишдан мақсад иммунология ва аллергология соҳасида, қолаверса, орфан касалликлари билан боғлиқ ахборот, диагностика, ижтимоий, тиббий, ҳуқуқий масалалар алмашиш бўйича саъй-ҳаракатларни бирлаштиришдан иборатдир.
[gallery-14219]
Яқинда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро тиббиёт университети қошида Ўзбекистон Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти Бухоро филиали очилди. Филиал раҳбари Нигина Ҳикматова форумда иштирок этиб ҳамкасблари билан тажриба алмашди.
– Орфан касаллиги кўпроқ ёш болалар ўртасида учрайдиган касаллик бўлиб, айни пайтда долзарб муаммолардан бири ҳисобланади, – деди Нигина Ҳикматова. – Тадбирда орфан касаллигининг олдини олиш, профилактика тадбирларини қандай олиб бориш бўйича тажриба алмашилди, профессорлар, академиклар билан ҳамкорлик ўрнатилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Ude7ZBpEXYY" title="Орфан касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича Евроосиё форуми бўлиб ўтди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, А.Содиқов,
Д.Эрназаров (видео), ЎзА