Бугунги кунда спорт ривожи йўлида янги ғоялар, лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда. Спортчиларимизнинг нуфузли мусобақаларга муносиб тайёрланиши, турнирлар ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Спортни оммалаштириш, аҳолининг турли қатламлари орасида янги иқтидорларни кашф этиш, улар ичидан терма жамоа учун муносиб номзодларни етиштириб бериш йўлида кенг кўламдаги ишлар амалга оширилмоқда.
Чемпионни тарбиялаш осон бўлмаган вазифалардан бири ҳисобланади. Аввалига уни пайқай олиш лозим. Кейин эса уни муносиб тайёрлаш, мунтазам равишда бирга ишлаш керак бўлади. Нафақат жисмоний, балки руҳий тайёргарлик бўйича ҳам алоҳида меҳнат талаб қилинади.
Ҳўш, фарзандим чемпион бўлсин дейдиган ота-оналар нималарга эътибор беришлари зарур? Агар бола биринчи машғулотданоқ ҳафсаласи пир бўлиб, бошқа машғулотга бормайман деб туриб олса, ота-оналар нима қилиши керак? Спорт психологи Акобир Абдуллаев билан шу ҳақда батафсил суҳбатлашдик:
Батафсил
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/TXuCaisB06I" title="Спорт психологи "Фарзандим спортчи бўлсин десангиз..."" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Яхшилаб ўйлаб кўринг, фарзандингиз бораётган спорт тўгарагини ким танлаган? Балки, бола бошқа машғулотни хоҳлаётгандир. Шундай экан, ота-оналар фарзандининг қизиқишига қараб машғулотни танлаши керак бўлади. Бу билан сиз уларнинг истагини амалга оширибгина қолмай, келажакда фарзандингизнинг соғлом ва баркамол шахс бўлиб улғайишига кўмаклашган бўласиз.
"Саломатлик сирлари" туркум видеолавҳаларини кузатишда давом этинг, ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини эътиборсиз қолдирманг.
М.Турдалиева, А.Аҳмедов,ЎзА