Ўзбекистонда 1989 йил 21 октябрда эл-юртимиз асрлар давомида орзу қилиб, интилиб ва курашиб келган давлат тили ҳақидаги қонуннинг қабул қилиниши мамлакат суверенитети ва мустақиллиги сари қўйилган дастлабки дадил қадам эди. Айнан ана шу тарихий ҳужжатга биноан ўзбек тили мустаҳкам ҳуқуқий асос ва юксак мақомга эга бўлди.
Ўзбек тили сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жабҳаларда фаол қўлланиб, халқаро минбарларда баралла янграмоқда. Хорижий мамлакатларда тилимизга эътибор ва уни ўрганишга қизиқиш кучаймоқда.
Бугунги ўзбек жамиятида она тилига бўлган муносабатга алоқадор муаммолар ҳам етарли. "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Миродил Абдураҳмонов "ўзбек тили"га нисбатан муносабатларда учраётган муаммолар юзасидан ўз фикларини билдирди:
Батафсил
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/KLn7tAfYmj0?si=vpBvuyMpkmH_ETn5" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Дарҳақиқат, жамият аъзоларининг она тилига нисбатан муносабатида, аввало, тилнинг халқни бирлаштиришдек вазифани бажаришини англаб муносабат кўрсатилиши, "Давлат тили ҳақида"ги қонун талабларига риоя этилиши, иш юритишда адабий тил меъёрларига амал қилиниши, она тили тақдирига миллат тақдири деб қаралиши зарур.
Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демакдир.
М.Турдалиева, А.Содиқов,ЎзА