Президентимизнинг 2022 йил 20 октабрдаги тегишли қарори билан тасдиқланган “Кадастр агентлиги фаолиятининг асосий мақсадли прогнозкўрсаткичлари” ижроси бўйича Кадастр агентлиги томонидан жорий йил давомида 101 минг 245 кв.км. майдонда аэро ва космик суратга олиш ишлари бажарилди.
Шунингдек, 92 минг 200 кв.км. майдонда ортофотопланлар яратилди. 5 минг 614 кв.км. майдонда дешифровка ишлари бажарилди. 69 минг 300 кв.км майдонда топографик хариталар янгиланди. 4 минг 665 та суратларни планли ва баландлибоғлаш, 1 534,6 км нивелирлаш ишлари бажарилган. 1 минг 774 та геодезик ўлчов ишлари бажарилди. 80 та GNSS станцияларни жойлаштириш бинолари аниқланиб, пунктларўрнатилди.
82 минг 700 кв.км. майдонда очиқ турдаги хариталаряратилди. 83 минг кв.км. майдонда топографик хариталар нашрга тайёрланди. 36 минг 600 кв.км. майдонда топографик хариталар чоп этилди, 14 минг 800 кв.км. майдонда Самарқанд вилоятининг Интерактив рақамли харитаси яратилди. 451 минг 700 нусхада умумгеографик ва турли мавзулихариталар ҳамда бошқа полиграфик маҳсулотлар нашр қилинди.
Қолаверса, 53 минг 496 та географик объектга ном бериш бўйича таклифлар экспертизадан ўтказилди. 19 минг 350 та географик объект номлари давлат реестрига киритилди. Шунингдек, Вазирлар маҳкамасининг 299-сон қарорига асосан 25 та туманда ер ресурсларини хатловдан ўтказиш ва ушбу туманлардаги 389 та маъмурий-ҳудудий бирликлар (шаҳарча, қишлоқ, овул) чегараларини белгилаш якунига етказилди.
Ш.Маматуропова,
ЎзА