Кейинги йилларда Ўзбекистон ташқи сиёсатида фаоллик кузатилмоқда. Унинг негизида глобал ўзгаришлар шароитида мамлакатимизда олиб борилаётган прагматик ички ва ташқи сиёсат турибди, деб айтиш мумкин. Ўтган ҳафта МДҲ Бишкек саммитида Ўзбекистон одатдагидек қатор янги ташаббусларни ўртага киритди. Фаолликнинг мантиқий давоми сифатида эртага Президент Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга ташрифи бошланади, “Бир макон, бир йўл” форумининг юбилей саммитида иштирок этади.

Ташриф тўғрисида, саммитнинг моҳияти ва вазифалар ҳақида суҳбатлашиш учун Тошкент давлат Шарқшунослик университети профессори Сайфиддин Жўраевга мурожаат қилдик.

-Аввало "Бир макон, бир йўл" ташаббусининг шаклланиш жараёнлари ва унинг халқаро аҳамияти ҳақида сўзлаб берсангиз.

- Биринчидан. "Бир макон, бир йўл" ташаббуси 2013 йилда Хитой раҳбари Си Цзиньпин томонидан илгари сурилган. Мақсади - Буюк ипак йўли доирасида қўшни давлатлар билан ҳамкорликда “иқтисодий занжирни қуриш”. Бунга эришиш йўлида ҳамкорликнинг тўртта йўналиши - сиёсий маслаҳатлашувлар, йўл алоқалари, савдони осонлаштириш ва пул муомаласи (маҳаллий валютадаги савдо) масалалари қамраб олинади. 

Бошқача айтадиган бўлсак, Хитой ташаббуси ўзининг дастлабки асл концепциядан фарқли ўлароқ анча кенгайди, географик жиҳатдан ва дунёнинг деярли барча минтақаларини қамраб олди. 10 йил давомида темир йўллардан, денгиз портларидан ва рақамли инфратузилмалардан фойдаланиш бўйича ҳамкорликнинг кенгайиши кузатилди. Шунингдек, савдо ва молиявий алоқаларга кўмаклашиш каби соҳаларда ҳамкорлик бошланди. Ушбу жарёнларнинг самарадорлигини ошириш учун Осиё инфратузилма инвестициялари банки, Ипак йўли жамғармаси ва маҳаллий валюталардан бошқа кредитлаш механизмлари фаолиятга кирди. Маданий-маърифий соҳада ҳам ўзаро алмашинувлар, ўзаро фойдали алоқалар шаклланиб, ривожланиш йўлига кирди. 

Иккинчидан, бу ташаббус доирасида иқтисодий, инвестициявий ва савдо муносабатлари энг асосий вазифа ҳисобланади. Масалан, Хитой ўн йил давомида бу йўналишдаги лойиҳаларни молиялаштириш учун 2023 миллиард доллар сарфлади. 2013–2017 йилларда хорижий ривожланиш лойиҳаларига йилига ўртача 83,5 миллиард АҚШ долларидан ажратди.

-Ўзбекистон мазкур ташаббусда иштирокидан қандай манфаатларни кўзлаган? 

-Ўзбекистон ташқи сиёсатининг мазмун ва моҳияти тинчликпарварлик, яхши қўшничилик алоқаларига қаратилган, албатта, бу жараёнда ўзаро умумий манфаат тамойили уйғундир. Шунингдек, амалга оширилаётган “Ўзбекистон -2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларни амалга ошришида муҳим аҳамиятга эга. Лойиҳада иштирок этиш мамлакатимиз иқтисодий салоҳиятини оширишга, халқимизнинг турмуш шароитларини яхшилаш, фаровонлигини таъминлашда қўшимча имкониятлар яратади.

Иккинчидан, ташаббус доирасида савдо-иқтисодий, инвестиция, транспорт соҳасидаги имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва уларни такомиллаштириш, замонавий иқтисодий дипломатиянинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантиришга ўзига хос ҳисса қўшмоқда. Келгусида ушбу йўналиш янада тобора кенгайиб боради. 

Учинчидан, улкан худудда давлатлар билан мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш, муаммолар. тўсиқларни биргаликда ечиш ва истиқболдаги саъй-ҳаракатларни ўзаро ҳамкорлик асосида мувофиқлаштириш ишида ўзаро ҳурмат, тенглик ва адолат руҳи жозибадорлиги амалий аҳамият касб этмоқда. Бу иқтисодиётнинг янада очиқ, инклюзив, қулай, мувозанатли ва ўзаро манфаатли йўналишда ҳаракатланишига кўмаклашади.

Тўртинчидан, Ўзбекистон томонидан илгари сурилган ва доимий равишда эътибор қаратиб келинаётган Ўзаро боғлиқлик концепциясини амалга оширишда, Марказий Осиёда янги қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва янги ташаббусларни илгари суришда халқаро майдон сифатидаги аҳамияти катта. 

Бешинчидан, ташаббус доирасида ўзаро боғлиқликнинг муҳим намойиши Марказий Осиё минтақасининг транзит салоҳиятини амалга оширишда, жумладан Хитой—Марказий Осиё—Ғарбий Осиё иқтисодий йўлагини шакллантиришдан иборат. Албатта, "Тошкент—Андижон—Ўш—Иркештом—Қашқар” автомобил йўли доирасидаҳам фаолиятни чуқурлаштириш ва кенгайтириш учун янги шароитлар яратади. 

Шунингдек, Ўзбекистон-Қирғизистон-Хитой ва Мозори-Шариф—Кобул-Пешовар темир йўли қурилиши лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Марказий Осиё — Европа йўналиши бўйлаб темир йўл транспорти учун қулайликлар яратадики, улар иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Олтинчидан, Хитой ташаббусига улкан миқёсда халқаро ҳамкорликнинг турли қирралари бўйича замонавий мулоқот олиб бориш ва ривожланишнинг янги имкониятларини ишга солишнинг замонавий платформаси, деб қараш мумкин. 

Янги давр ва янги мақсадлар Марказий Осиёда, ҳар томонлама ўзаро боғлиқлик ва мулоқотни талаб этмоқда. Бу борада замонавий муаммоларни енгишга ва барқарор ривожланиш кун тартибини амалга оширишга ёрдам беради. Бошқача айтганда, ташаббус минтақа давлатлари жумладан, мамлакатимизда иқтисодий ўсишни рағбатлантиришнинг муҳим йўлига айланишига янги шароитлар вужудга келтираётгани билан фарқланади.

Еттинчидан, ташаббус доирасида эркин савдони кенгайтириш, инфратузилмани ривожлантиришга эътибор қаратилаётгани Ўзбекистоннинг қизиқишини орттирмоқда. Бугун ва истиқбол талабидан келиб чиқадиган бўлсак, замонавий инфратузилма қурилиши Ўзбекистон учун ўзининг бой ресурсларидан тўлиқ фойдаланиш, халқаро таъминот занжирлари ва ишлаб чиқаришга интеграция қилишнинг янги имкониятлари ва механизмларини яратиб беради.

-Сизнинг фикрингизча, Ўзбекистоннинг Хитой ташаббусида иштироки нималарда аён бўлади.

-Ҳозирги кунда Ўзбекистон халқаро ҳамжамият, айниқса Марказий Осиёда муҳим аҳамиятга эга давлатга айланиб бормоқда ва ўз ривожининг янги босқичига кирди. Бу даврда, албатта, дунёнинг барча давлатлари билан кўп қиррали алоқаларни ривожлантирмоқда, минтақа бўйича халқаро тараққиётнинг айрим йўналишлари бўйича асосли, аниқ ўзаро манфаатли амалий ташаббусларни илгари суриб келмоқда. 

Олдимиздаги янги мақсад ва вазифалар ҳамда дунёда шаклланаётган тахликали шароитлардан келиб чиқиб, асосий эътибор, аввалом бор Марказий Осиёда савдо-иқтисодий, инновациялар, рақамли технологиялар, яшил иқтисодиёт, озиқ-овқат хавфсизлиги, иқлим ўзгариши, экологик вазиятни яхшилаш ва мавжуд муаммоларни биргаликда ечишга қаратилган амалий таклиф ва ташаббуслар билан иштирок этади, деб ўйлайман. Улар орасида ҳар бир мамлакатнинг манфаатлари асосида транспорт йўлакларини ривожлантиришнинг янги механизмларини яратиш ташаббуслари бўлиши мумкин. 

Шунингдек, Хитой ташаббуси доирасида маданий-гуманитар, иқтисодий дипломатияни янада чукурлаштириш ва кенгайтириш билан боғлиқ ташаббуслар илгари сурилиши эҳтимоли юксак. Менимча, илғор технологиялар ва рақамли инфратузилма бўйича янги имконият ва салоҳиятни амалга ошириш бўйича ташаббуслар ҳам киритилади. Масалан, Хитой 80га яқин давлатда рақамли инфратузилма лойиҳаларини амалга ошираяпти, дунё бўйлаб “Рақамли ипак йўли” доирасидаги лойиҳаларга, тахминан, 80 миллиард доллар сармоя киритган. 

Марказий Осиё давлатлари ҳисобига 84 лойиҳа тўғри келади – 30 та Қозоғистонда, 26 та Ўзбекистонда, 10 тадан Тожикистон ва Қирғизистонда, 8 та Туркманистонда. Минтақавий лойиҳаларда Хитойнинг “Huawei”, “ZTE”, “BeiDou”, “Alibaba” ва бошқа компаниялари банд. Бугунги кунда бу йўналишларда йирик ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, Ўзбекистон раҳбарининг “Бир макон, бир йўл” анжуманида иштирок этиши ўз навбатида икки ва кўптомонлама ташқи сиёсатни амалга оширишга, айниқса, иқтисодий дипломатияни ривожлантиришга, янги ҳамкорларни топиш, инвестициялар оқимининг ошишига янги имкониятлар яратади.

Суҳбатдош ЎзА шарҳловчиси Аброр Ғуломов

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бир йўл, бир макон”: Янги ташаббуслар, янги имкониятлар ва янги мулоқот майдони