Тошкент Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигидаги пойтахт шаҳарлар ичида аҳоли зичлиги бўйича 3-ўринда туради. Бугунги кунда пойтахтимизда яшаётган ва ишлаётган аҳоли сони қарийб 5 миллионни ташкил қилади. Яқин йилларда бу кўрсаткич яна кўпайиши кутилмоқда.

Ҳозирги кунда пойтахтимизда йилига 20 мингдан зиёд квартирали кўп қаватли уйлар, 40 дан ортиқ мактаб, боғча, поликлиника қуришга талаб бор. Шуларни инобатга олиб, давлатимиз раҳбари “Янги Тошкент” лойиҳасини ишлаб чиқиш вазифасини қўйган эди. Буюк Британия, Сингапур, Хитой ва туркиялик мутахассислар билан Тошкент шаҳрининг 2045 йилгача бўлган Бош режаси лойиҳаси “Янги Тошкент” концепцияси билан мутаносиб тайёрланган.  

Бу янги шаҳар пойтахтимизнинг шарқий қисмида, Чирчиқ ва Қорасув дарёлари оралиғида барпо этилади. 500 минг аҳолига мўлжалланган. Бундан келиб чиқиб, истиқболли ривожланиш ва қурилиш ҳудудлари, янги шаҳар билан пойтахтни бирлаштирувчи асосий йўллар схемалари ишлаб чиқилган. Биринчи босқичда 6 минг гектарда бунёдкорлик ишлари режалаштирилган.  

Барчага маълум, сўнгги йилларда глобал исиш кузатилмоқда. Шу боис яшиллик жуда муҳим. Бугунги кунда Тошкент шаҳрида 7 минг гектар яшил майдонлар мавжуд. Президентимиз илгари сурган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасидан келиб чиқиб, Бош режа лойиҳасида бунга алоҳида эътибор қаратилган. Жумладан, катта ҳалқа йўли атрофида “яшил камар” яратиш, шаҳардан ўтган каналлар бўйида тематик боғлар ташкил этиш кўзда тутилган. Умуман, пойтахтимизда яшил ҳудудларни 25 минг гектарга етказиш режалаштирилган.  

Дунё архитектураси ютуқлари асосида янги марказ қурилишига киришилмоқда. Замонавий ва инновацион ечимларга мўлжалланган халқчил лойиҳа. Келажакнинг идеал шаҳри Янги Тошкентда ҳар бир қадамда технологиялар кутиб олиши айтилмоқда. Улар янги экотизим ҳосил қилиб, инсон ҳаётининг барча жиҳатлари учун жавоб беради.  

– Ақлли шаҳар тушунчаси замонавий технологияларга таянган, — дейди “ТошкентбошпланЛИТИ” давлат унитар корхонаси Шаҳарсозлик ва илмий лойиҳалар бўйича бош директор ўринбосари Саидазим Шарипов. – Шаҳарда инсонларнинг фаолияти жараёнидаги ҳар қандай маълумотларни йиғиш, уларни таҳлил қилиш белгиланган. Таҳлил қилиш натижасида олинган маълумотлар асосида шаҳар тўғри йўналишда бошқарилади. Бунда инсонларнинг автомобилдаги ҳаракати, жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси, ҳавонинг ифлосланиш даражаси, ақлли светофор тушунчалари мавжуд. Яъни, бунда кўчада ҳаракатланаётган автомобилларнинг кўп ёки зичлигига қараб, светофорлар мослашиб боради. Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш мақсадида Тошкент вилоятининг Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидан 19 720,9 гектар ер майдони танлаб олинган.  

Дастлабки босқичда 2 минг 420 гектар ер майдонида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган. Бунда Янги Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳасини тезкор ва сифатли ишлаб чиқиш мақсадида “Meinhardt Pte. Ltd” (Сингапур), “Foster and partners” (Буюк Британия) ва “ОМА” (Голландия) компаниялари жалб этилган. Энг муҳими, Янги Тошкентда пойтахтимизни Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманлари билан боғлайдиган трамвай ва метронинг ягона тармоғи қурилиши режалаштирилмоқда.  

Тирбандлик муаммосини ҳал этиш учун жамоат транспорти қулайлаштирилади. Бунинг учун аҳоли уйидан 15 дақиқа пиёда юрадиган масофада бекат бўлиши талаб этилади. Шунингдек, «Park and ride» тамойили асосида шаҳар чеккаларида автотураргоҳлар ташкил этилиб, жамоат транспорти бекатлари билан боғланади.  

Тошкент шаҳри кадастри рақамлаштирилиб, ҳудудларнинг тоифаси очиқ-ошкора қайд этилади. Юртдошларимиз ўз маҳалласи ёки тадбиркорлар бизнес очмоқчи бўлган ерининг қандай ҳудудда жойлашганини интернет орқали бемалол кўриши мумкин бўлади.  

Энг муҳими, биноларга ижтимоий талаблар белгиланади.  

<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/JaeF-DPNxak" title="“Янги Тошкент” концепцияси: Биноларга ижтимоий талаблар белгиланади" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шаҳноза Маматуропова,

Нишон Абдувоитов (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Янги Тошкент” концепцияси: Биноларга ижтимоий талаблар белгиланади