Аввал хабар қилинганидек, жорий йилнинг 29 сентябрь - 2 октябрь кунлари пойтахтимизда “Ипак йўли дурдонаси” ХV Тошкент халқаро кинофестивали бўлиб ўтди.

“Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида ўтказилган ушбу нуфузли халқаро тадбир дунёнинг 50 дан зиёд давлатидан 300 дан ортиқ киноижодкорларни ягона мақсадга бирлаштирди.

Кинофестиваль дастури доирасида “Ўзбек дубляжи санъати 85 ёшда”, Туркий тилли давлатларнинг “Қардошлик санъати” форуми, Миллий фильмлар танлови, “Кино 5 кунда”, маҳорат дарслари, 8-Европа кинофестивали каби тадбирлар ташкил этилди.  

Пойтахтимиздаги “Ренессанс кино уйи”да ташкил этилган матбуот анжумани мазкур кинофестиваль сарҳисобига бағишланди. Унда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов, Киноарбоблар уюшмаси раиси Матёқуб Матчанов, “Ўзбекфильм” киноконцерни директори Баҳодир Одилов ва бошқалар сўзга чиқиб, кинофестиваль доирасида олиб борилган ишлар ва келгуси режаларга асосий аҳамият қаратди.

[gallery-13888]

– Таъкидлаш керакки, 1958 йилдан бошланган Тошкент халқаро кинофестивали давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан 2021 йилда қайта тикланди. Биринчи кинофестивалда Осиё ва Африка давлатлари иштирок этган, кейинчалик улар қаторига Лотин Америкаси киноижодкорлари ҳам қўшилган. Бугун эса янги форматда қайта тикланган кинофестивалга “Тинчлик, тараққиёт ва маърифат” шиори остида дунёнинг 51 давлатидан соҳа вакиллари иштирок этди. Айтиш керакки, Президентимизнинг шахсий ташаббуси билан Киночилар уйи таъмирланди ва “Ўзбекфильм” концерни реконструкциядан сўнг янгича қиёфа касб этди. Қисқа вақт ичида “Ренессанс кино уйи” қад ростлагани ва кино фонди қайта тикланганини ҳам қайд этиш лозим, – деди Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдуҳолиқов.  

Агентлик директори ўринбосари Шуҳрат Ризаев Туркий тилли давлатларнинг “Қардошлик санъати” форуми, Хоразм вилоятида ўзбек киноси дарғаси Худойберган Девонов номидаги кинотеатр очилиш маросими ўзига хос тарзда ўтгани ҳақида тўхталиб ўтди.  

– Аҳамиятлиси, биринчи бор ташкил этилган форум Туркий тилли давлатлар кино намоёндалари ўртасида ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, тажриба алмашиш ва келгуси режалар билан фикр алмашишда муҳим ахамият касб этади. Унда Турксой халқаро ташкилотига аъзо мамлакатларнинг энг яхши киноижодкорларини тақдирлаш маросими ўтказилди. Шунингдек, Хоразм вилоятида ўзбек киноси дарғаси Худойберган Девонов номидаги кинотеатрнинг очилиши ҳам иштирокчиларда катта тассурот уйғотди. Мазкур кино даргоҳининг Худойберган Девонов номи билан аталишида ҳам ўзига хос маъно бор. Негаки, Х.Девонов кино санъати равнақига улкан ҳисса қўшган ижодкор. У ўзбек киноси ва фотографияси асосчиси бўлган. Унинг ушбу йўналишдаги меҳнати ва бой маданий мероси бугунги авлод учун катта мактаб. Тантанали маросим доирасида вафотидан сўнг ҳам Худойберган Девоновнинг “Турксой” олий мукофоти билан тақдирлангани  янада қувонарлидир, – деди Ш.Ризаев.  

Насиба Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тинчлик, тараққиёт ва маърифат тараннуми