Аҳолини сифатли, самарали ва хавфсиз фармацевтика маҳсулотлари билан таъминлаш мақсадида тегишли қонунчиликка мувофиқ, дори воситаларини ва тиббий буюмларни реализация қилиш фақат дорихоналар томонидан амалга оширилади.

Бироқ, сифати кафолатланмаган тиббиёт буюмларининг ноқонуний равишда олиб кирилишига бўлган уринишлар ҳали ҳам учраб турибди.

Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар беришича, “Ғишткўприк” чегара божхона постида рухсат берувчи ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган йўловчи бошқарувидаги “CAPTIVA” русумли енгил автоулов божхона кўригидан ўтказилганида, унда божхона декларациясида кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган қиймати 305 миллион сўмлик 3 минг 50 дона “Юнона Био Т” номли тиббиёт воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом этмоқда.

Ш.Маматуропова тайёрлади. 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиёт буюмларини ноқонуний олиб киришга уринишнинг олди олинди