
Сўнгги йилларда мамлакатимизда давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини қисқартириш, самарали рақобатбардош муҳитни шакллантириш ҳамда тадбиркорларга янада қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда. Давлат томонидан тартибга солинадиган соҳаларга хусусий секторни кенг жалб этиш бўйича самарали ишлар йўлга қўйилган.
Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси ахборот хизмати раҳбари Муножат Йўлдошеванинг ЎзАга маълумот беришича, ҳозирги кунда кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш истагидаги талабгорлар томонидан малака имтиҳонини топшириш учун аризалар электрон тизим орқали, яъни, ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали қабул қилиниши йўлга қўйилган. Шундан кадастр муҳандиси малака шаҳодатномасини олиш учун 1 минг 316 нафар талабгордан мурожаатлар келиб тушган. Бугунги кунга қадар 127 нафар талабгор имтиҳонларни ижобий якунлаган ва уларга малака шаҳодатномаси топширилган.
Бу ҳақда батафсил ЎзАнинг “YouTube” каналида танишишингиз мумкин.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/q754lTJzZik" title="Кадастр хизматлари такомиллашмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Ў.Алимов, Д.Ёқубов (видео), ЎзА