
Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 436 кишига етди. Улар орасида 91 бола, 61 нафар аёл бор.
Ғазо масъуллари баёнотида Исроил Ғазога ҳужум бошлагандан буён 2271 киши яралангани маълум қилинган. Бундан ташқари, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги Қуддусда 7 октябрдан бери Исроил ўқидан 15 нафар фаластинлик ҳалок бўлган.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Қуддусда, шунингдек, Aл-Халил, Рамаллоҳ, Эриҳа, Наблус ва Қолқиёҳ шаҳарларида ҳам ўлим ҳолати қайд этилган.