Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтида бўлиб ўтган "Ядро тиббиёти" мавзусидаги илмий - амалий анжуман доирасида Ўзбекистон Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институти Бухоро филиали очилди.

Тадбирда нуфузли олимлар – ЎзФА президенти Беҳзод Йўлдошев, институт директори Тамара Орипова ва БухДТИ ректори Шуҳрат Тешаевлар иштирок этди.

— Мазкур филиалнинг очилиши катта ва кичик илмий ходимларнинг иммунология ва инсон генетикасига оид илмий-тадқиқот ишларини Бухоро шаҳрида олиб бориш имкониятини яратади, — дейди филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Нигина Ҳикматова. — Шу билан биргаликда маҳаллий аҳоли орасида авж олиб бораётган иммун ва ирсий касалликларни эрта ташхислаш, даволаш ва олдини олишда муҳим аҳамиятга эга. 

Ушбу институт иммунология ва инсон геномикаси бўйича илмий тадқиқотларни янада такомиллаштириш, кенг тарқалган касалликларнинг иммудиагностикаси, иммунопрофилактикаси ва иммунотерапиясида инновацион технологияларини яратиш, шунингдек, мазкур соҳада юқори малакали маҳаллий кадрларни тайёрлаш мақсадида ташкил этилди. 

Н.Раҳмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иммунология ва инсон геномикаси институтининг филиали очилди